Блогерларга осонми? Улар машҳур бўлди, пул топди, аммо бахт учун ҳаммасидан кечди

  •   Saroy
  •  2418
  •  30.08.2018 15:02

Блогерларга осонми? Улар машҳур бўлди, пул топди, аммо бахт учун ҳаммасидан кечди

Аксарият видеоблогерлар томошабинлар қаршисида ҳар доим ҳаётидан мамнун, ўз ишидан омади чопган, қувноқ ва бахтли  кўринадилар. Лекин кўпчилиги руҳий тушкунлик муаммосидан қийналаётганини ҳамма ҳам билавермайди. Депрессия, доимий чарчоқ ва уйқусизликдан ҳатто YouTube’нинг дунёдаги энг машҳур ва бой вакиллари ҳам азоб чекишади.

Элли Миллс

Канадалик 19 ёшли Элли Миллс (Elle Mills) болаликдан YouTube юлдизига айланишни орзу қиларди. У ҳали мактабдаёқ оиласи билан биргаликда ҳар доим роликлар ёзар. У YouTube-каналда ElleofTheMiils  бўлиб 2012 йилда пайдо бўлди: дастлабки болаларча олинган роликларини қарийб ҳеч ким кўрмасди, аммо қизча бўш келмади ва ҳажвий скетчлар ва влогларни жойлаштиришни давом этаверди.

ЎҚИНГ:«Энг тез ривожланаётган» россиялик блогерлар

Ниҳоят 2017 йил март ойида қизчага омад кулиб боқди: кутилмаганда каналга ўн минглаб одам обуна бўла бошлади, яна ярим йилдан кейин эса доимий тамошабинларнинг сони миллиондан ошди.

Афсуски, бахт узоққа чўзилмади. ElleofTheMiils каналига ҳали янги ролик чиқмай туриб, қаҳрамонимиз йиғларди. Шашқатор кўз ёшлари билан у шуни маълум қилди:   энди YouTube учун видео суратга олмайди. Обуначилар тушиндики, қизча жиддий стресс ҳолатига тушиб қолган, ва  кўнглини кўтариш учун унга хат ёза бошлади.

“Бу мен кутган нарса эмас эди. Мен доимо ёлғизман, доимо носоғлом стрессли ҳолатдаман ва ҳар доим жуда кучли босимни ҳис қилиб яшайман.. Менинг ҳолдан тойишим ва тушкунлигим борган сари ёмонлашиб бормоқда”. Қизча шу қадар бахтсиз эдики, уни бу  тушкунлик ҳолатидан ҳатто энг яқин дўстлари ҳам қутқара олмади. У малакали руҳшуносларга мурожаат қилишга мажбур бўлди, аммо улар ҳам қизнинг муаммосини охиригача ҳал этолмади.

PewDiePie

Руҳий мувозанатининг бузилганлиги ҳақида сайёрамизнинг энг машҳур видеоблогери Фликс Чельберг (Felix Kjellberg) ҳам бир неча бор шикоят қилганди. У томошабинлар орасида кўпроқ PewDiePie тахаллуси билан танилган. Швециялик блогер кўп йиллардан буён машҳур компьютер ўйинларининг ҳажвий оброзларини, шунингдек оммабоп мемлар ва ҳодисаларга ролик-реакция яратади. У миллионлаб томошабин нафақат катта бойлик олиб келади, балки жиддий руҳий муаммоларни ҳам келтириб чиқаришини ўз мисолида намойиш қилди.

ЎҚИНГ:MDC Uzbekistan компанияси Блогерлар чемпионати учун махсус соврин ажратди

«Агар менинг эски видеороликларимни кўрсангиз, уларда мен анча бахтли, тетик, қувноқ бўлиб кўринаман. Чунки менинг видеороликларимни кўришингиз учун қаршингизда доим бахтли одам сифатида кўринишим керак бўларди. Мен ўзимдан  бахтли инсон яратгандим», — деб сирини очди  Чельберг.

Хуллас, блогер икки йил давомида қувноқ инсон ниқобини кийиб юрди. Аммо ниқобни ҳар доим тақиб юриш борган сари қийинлашиб борарди.

 “Мен ўзимни ўйин ёқаётгандек кўрсатишим керак эди, гарчи ишларим расво бўлса-да. Одамлар ҳам ишонишди, уларга менинг эски видеоларим ёқарди. Аммо ёзишни тугатган заҳотиёқ, кайфиятим бир зумда ёмонлашарди, чунки мен хурсанд эмас эдим. Хуллас, тушиндимки, бу ишлар қалбимни вайрон қилади”, – дейди PewDiePie.

Ўшанда блогер тушиндики, у бу зайлда  видео олишни давом эттира олмайди. Натижада, блогеримиз блогерликни ташлади ва ўзини бахтли ҳис этаётганини тан олди, ҳатто ўзига бўлган ҳурмати орта бошлади.

Кейси Нейстат

Чельбергнинг ҳиссиётга берилиб айтиб берган ҳикояси бошқа бир машҳур блогернинг ҳам кўнглини очишига туртки берди. У 2010 йилдан буён ҳаёти ҳақида ўқувчиларига мунтазам ҳикоя қилиб берадиган америкалик Кейси Нейстат Casey Neistat) эди.

ЎҚИНГ:"Sahar" Ижтимоий Тадбиркорлик Онлайн Мактаби: блог ёзинг ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг

Хушқомат ва доимо қувноқ эркак камерасида саёҳат чоғидаги саргузаштларини ва Нью-Йоркдаги ҳаётини  суратга олиб обуначиларга тақдим қиларди. Яна тағин, ҳаётнинг  фақат яхши томонларини кўрсатарди.

Шундай роликларининг бирида у юқоридаги PewDiePie’нинг ўзини мажбурлаб хурсанд кўрсатишга уриниш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, мақсади  ёмон ҳолатларни четга суриб ҳаётнинг фақат яхши томонларини кўрсатиш ва тамошабинларга аъло кайфият улашиш бўлган. Аммо бу, Нейстат ҳақиқатан ҳам бахтли инсон дегани эмас.

 «Ҳеч бир киши ёмон ҳаёт тасвирланган, кимдир турмушидан шикоят қилаётган  видеони кўрсам, демайди, албатта. Тугал бахт кимда бор? Бундай бахт  ҳеч кимда йўқ. Мен ҳақиқатан ҳам яхши ҳаёт кечириш учун бар кучим билан ҳаракат қиламан, тиришаман, аммо ҳаётда юксалиш ҳам бўлади, тушкунлик ҳам бўлади, бу менинг ҳаётимга ҳам тааллуқлидир», — дея тан олди машҳур блогер.

Нейстат ҳаётининг мураккаб даврларини эслади, ҳар кунги ролигини суратга олиш чоғида оиласидаги турли чидаб бўлмас ҳолатлар юзага келарди. Масалан, у аёли билан жанжаллашиб қолганидан кейин ҳам тамошабинлар қаршисида ўзини бахтли инсон қилиб кўрсатиши керак эди. Бир сўз билан айтганда, зўрма-зўраки артистга айланиши керак эди. Ҳатто, бир марта унга амакисининг дафн маросимидан кейин влог ёзишга тўғри келганди.

Блогер шунингдек, ҳар кунги видеоблогни тармоққа  жойлашни тўхтатгандан кейин руҳий ҳолати янча яхшиланганини таъкидлади. «Миямда бўш жой пайдо бўлди. Буни тушунтириш қийин, аммо сен ҳар куни видео суратга олсанг, эртаси уйғонганингда ҳам  яна қандай видео суротга олиш ҳақида ўйлаб уйғонасан. Кун бўйи сен уни яратиш ҳақида ўйлайсан, кейин тун бўйи уларни бир-бирига ёпиштириб чиқасан. Кейин чала ўлик ҳолига келасан, эртага яна шу аҳвол, Худди  “Суғур кунига” тушиб қолгандайсан, барчасини яна бошдан бошлайсан. Бир ой блогерликни йиғиштириб қўйганидан кейин у ўзини анча енгил ҳис эта бошлади, чунки энди у бошқа нарсалар ҳақида ўйлай олади, янги режалар тузиш имкониятига эга бўлади.

Мишель Фан

Мишель Фан (Michelle Phan) исмли қизга YouTube миллионлаб доллар ишлаб олиш имкониятини берди, бироқ шу билан бирга,  ҳаётини ҳам барбод қилди. Қарийб, 9 миллионлик обуначисига  эга машҳур блогер  охир-оқибат видеохостинг билан хайрлашишга ва ижтимоий тармоқдан узоқлашишга тўғри келди. Агар шундай қилмаса, у бутунлай депрессия комига тушиб қоларди.

ЎҚИНГ:Forbes 2017 йилда энг кўп ҳақ олган блогерларни эълон қилди

АҚШда  вьетнамлик имигрантлар оиласида дунёга келган қиз ҳар доим онасининг яхши яшашини орзу қилиб келарди. Оила бир муддат фургонда яшаб келарди. Бир куни уларникига қариндошлари меҳмонга келишди. Улар фанлар оиласининг шундай ачинарли ҳолатда яшаётганини кўриб, уларга  10 минг доллар йиғиб бердилар. Аммо, мебель сотиб олиш ўрнига онаси қизининг санъат ва дизайн коллежига ўқиши учун биринчи семестрининг пулини тўлашга қарор қилди.

Ўқишда Фанга ноутбук беришди. Қиз умрида биринчи бор бу матоҳни қўлида ушлаб турарди. Кейин эса шу ноутбук орқали дунёга машҳур бўлди. Ноутбук ёрдамида қиз илк бор бьюти-видеосини суратга олди мантаж қилди ва каналига жойлади. Бу 2007 йилги гап эди. Ўшанда қизнинг “ноёб асари” 70 минг маротаба кўрилди.

Бироз вақт ўтгач, қиз ҳамкорлик дастурларига қўшилишга муваффақ бўлди, натижада видеолари учун бироз пул ишлаб топа бошлади. Бу пуллар унинг ўқиши учун етмасди, шунинг учун  коллеждан кетишга тўғри келди. Лекин икки йил ўтгач, канал аудорияси бир неча миллион кишига кўпайди,  Фан йирик реклама берувчилар билан шартномалар имзолай бошлади. 

Вақти келиб, блогер қиз бир вақтлар унинг учун севимли ва қувноқ бўлган хобби уни бутунлай ўз домига тортаётганини ва  ўзгариб кетаганини тушуниб етди. Фан оиласидан, дўстларидан ва ҳатто обуначиларидан узоқлашди. Унга ҳаёти жаҳаннамга айланаётгандек туюларди. Хуллас, қиз “ўзининг шуҳратпарастлиги асирасига” айланганди.

“Аввал бошда мен орзулар қанотида парвоз қилиб юрган қиз эдим, аммо охир-оқибат кулиб турувчи ва сотиладиган маҳсулотга айландим”, дейди Фан.  Натижада қиз руҳий саломатлигини тиклаш учун вақтинча Швейцариянинг интернет уланмаган ва ташқи дунёдан узилган қишлоғига келди. У ерда Фан тушиниб етдики, YouTube’га ҳам, бошқа тармоқларга ҳам қайтгиси йўқ. Дарвоқе, АҚШда  унинг косметика билан боғлик бир нечта даромадли бизнеси қолган. Шу боис қиз блогерликни йиғиштириб қўйса ҳам моддий қийналиб қолмаса керак.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!