Блокаторлар коронавирусдан сақлайдими?

  •   DiMaX
  •  846
  •  28.07.2020 13:02

Блокаторлар коронавирусдан сақлайдими?

Кеча – 27 июль куни АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ долзарб саволларга жавоб қайтарилди, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Бош прокуратура: Telegram’да «Shifoхоna info» бот канали ташкил этилади

Блокатор бейжикларнинг ичида оддий кукун борлиги тўғрисида видеороликлар тарқалди. Бу борада керакли ташкилотлар суриштирув ишларини олиб боришдими, шунингдек, четдан келадиган блокаторларнинг ичидаги таркиби текшириб бориладими?

– Бейжик ичидага картрижга жойлаштирилган фаол модда – хлор диоксидини сақлайди. Аммо бу модда  кишида аллергия, тошмаларни келтириб чиқариши мумкин.

Мазкур блокаторларнинг коронавирусдан ҳимоя қилиши исботловчи маълумотлар мавжуд адабиётларда йўқ. Блокатор тақиш ниқоб ва антисептикнинг ўрнини боса олмайди. Четдан кириб келган ҳар бир маҳсулот албатта текширувдан ўтказилганидан сўнг ишлатишга рухсат берилади.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс: «Коронавирусга қарши бир доза вакцина камлик қилади»

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!