Bloomberg: Apple янги iPhone'лардан 90 милион дона ишлаб чиқаради

Bloomberg: Apple янги iPhone'лардан 90 милион дона ишлаб чиқаради

Apple 2021 йилда чиқадиган iPhone моделларини катта миқдорда ишлаб чиқариши ҳақида Bloomberg ҳисоботи пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Android-флагманлардаги илғор опция, ниҳоят, iPhone 13 туркумига ҳам қўшилади

Таъминотчи ҳамкорлардан олинган батафсил маълумотларга кўра, купертиноликлар бу йил ўтган йилгига қараганда дастлабки даврда 20% кўпроқ iPhone ишлаб чиқармоқчи. Глобал чип етишмовчилиги Apple'нинг таъминот занжирига таъсир қилмаган ва TSMC сингари асосий ҳамкорлар билан буюртмалар олдиндан амалга оширилган. Янги iPhone'лар сентябрда тақдим қилиниши кутилмоқда.

2020 йилги iPhone 12'нинг чиқарилишидан сўнг Apple'нинг жадал суръатларда ривожланиши, 5G ва умуман яхшиланган смартфонлар бозоридан фойда олишда давом этиши кутилмоқда.

Техник жиҳатлар борасида эса, Bloomberg камида битта янги iPhone (катта эҳтимол билан Pro моделдан) LTPO (паст ҳароратли поликристал оксидили) экранга эга бўлишини кутмоқда. Бундай турдаги экранлар янгиланиш частотасини тез ўзгартира олади, бу эса аккумулятор сарфини тежайди. Янги iPhone'лар қайта дизайнлаштирилган ингичкароқ ҳошияга эга бўлади.

Камераларга келсак эса, Apple оптик зум билан видео ёзув имкониятини яхшилайди. Ўтган йилги A14 чипининг янги авлоди ҳам олти ядроли архитектурага эга бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Google ва ниҳоят Android'га iPhone'нинг энг зўр хусусиятини тақдим этади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!