Bloomberg: Цукербергнинг Facebook саҳифасини ўндан ортиқ ходим юритади

Bloomberg: Цукербергнинг Facebook саҳифасини ўндан ортиқ ходим юритади

Bloomberg нашрининг ёзишича, Facebook  компаниясида Марк Цукербергнинг ушбу ижтимоий тармоқдаги саҳифасини юритиш билан шуғулланадиган ўнтадан ортиқ киши меҳнат қилади.

Жамоанинг бир қисми Цукербергга шахсий саҳифа учун нутқ ва постлар тайёрлашга кўмаклашади, яна ўнтадан ортиқ ходимлар компания раҳбари саҳифасига келадиган спам ва ҳақоратли изоҳларни ўчириш билан банд, деб ёзади нашр.

Шунингдек, хусусий фотографлар Цукербергни югуриш ва бошқа машғулотлар пайтида суратга олишга жалб этилган. Улар орасида The Washington Post фотографи Чарльз Оммани ҳам бор.

Жамоа Facebook раҳбари учун ижтимоий тармоқ кайфиятига уйғун имиж яратишга хизмат қилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!