Bloomberg Цукерберг’нинг бойлигини ҳисоблаб чиқди

  •   Saroy
  •  1055
  •  09.07.2018 11:52

Bloomberg Цукерберг’нинг бойлигини ҳисоблаб чиқди

Сайёрамиздаги бой одамларнинг давлатини ҳисоблашга жуда қизиқадиган  Bloomberg нашри куни кеча миллиардерларнинг глобал рейтингини эълон қилди. Рўйхат аввалгисига ҳараганда маълум ўзгаришларни бошдан кечирган, яъни айрим миллиардерлар узаро ўринларини алмашганини кўриш мумкин. Масалан 34 ёшли  Facebook  ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг аввалги рейтингда тўртинчи ўринда бораётган эди,  мана энди у учинчи ўринга чиқиб олди.

ЎҚИНГ:Facebook инвесторлари Марк Цукербергни истеъфога чиқармоқчи

Рейтинг карвонбошилари ҳамон Microsoft асосчиси Билл Гейтс (94,2 миллиард АҚШ доллари) ва Amazon раҳбари Жефф Безос ($142 млрд) бўлиб турибди.

Цукерберг (81,6 миллиард АҚШ доллари) эса инвестор Уоррена Баффетни қувиб  ўтган ва учинчи қатордан жой эаллаган. Баффетнинг давлати  Bloomberg маълумотига кўра, 81,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган.

Шундай қилиб, дунёнинг энг бой  кишилари рейтингида биринчи учликни эгаллаб турган бойларнинг  бари технология соҳа вакиллари бўлишди. Уларнинг  давлати сайёрамиздаги мавжуд 500 та миллиардер  тўплаган давлатнинг бешдан бир қисмига тўғри келар экан.

ЎҚИНГ:Facebook хато туфайли минглаб фойдаланувчиларнинг “қора рўйхат”ини очиб юборди

Хўш, Facebook асосчиси қандай қилиб учинчи ўринга чиқиб олди? Гап шундаки, Bloomberg Марк Цукерберни Facebook акциялари нархи 2,4 ошгани учун рўйхатнинг юқорисига кўтарган. Ўтган жума куни компания акциялари  қимматли қоғоз сифатида 203 долларгача қимматлашган.  Cambrigde Analytica можароси ҳам ижтимоий тармоқнинг нуфузига, қолаверса Цукербергнинг бойлигига ҳам таъсир кўрсата олмаган, чамаси.

Давлатманд кишиларнинг ҳамёнини очиб кўришни ёқтирадиган яна бир нашр - Forbes журнали ҳам ўзи тузиб чиққан рейтингда  Марк Цукерберг га 77,1 миллиард АҚШ доллари билан бешинчи ўринни берган эди. Журнал рўйхатида Цукербергдан олдинда Безос ($112 млрд), Гейтс ($90 млрд),  Баффет ($84 млрд) ҳамда Louis Vuitton раҳбари Бернар Арно (78,8 милиард) лар бормоқда.

ЎҚИНГ:Facebook Aquila интернет дрони лойиҳасини бекор қилди

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.