Bluboo S3 паст кетмайди: iPhone X ва Galaxy S8 рақобат майдонига чақирилди

  •   Saroy
  •  1990
  •  08.06.2018 17:24

Bluboo S3 паст кетмайди: iPhone X ва Galaxy S8 рақобат майдонига чақирилди

Икки ойча бурун кучли 8500 мАч батареяси билан умрибоқий - смартфон Bluboo S3 савдога чиқарилган эди. Яқин кунларда унинг дастурий таъминоти янгиланади ва мустақил ишлаш қобилияти янада ортади, қолаверса, бошқа янгиликларга ҳам эга бўлади. Bluboo янги прошивкали аппаратини Apple ва Samsung’нинг машҳур флагманлари  iPhone X ва Galaxy S8 билан тенглаштирмоқда.

Тестнинг ўзи икки қисмга бўлинган. Дастаб, компания мутахассислари қувватлантиргичнинг тезлигини кўздан кечирди. 8500 мАч батареяли тўлиқ экранли Bluboo S3 12В/2А стандартидан фойдаланади.  iPhone X (2800 мАч) ва Galaxy S8 (3000 мАч)ни   5В/2А да қувватлантирувчи қурилмага қўшишди. Икки соат ўтгандан кейин Blueboo 91фоизга қувватланди, Samsung флагмани 100 фоиз қувватланишга улгурди, iPhone X эса камтарона кўрсаткични қайд этди, яъни 79 фоизга қувватланди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S9: “камбағаллар учун” смартфон

Тест давомида Bluboo S3’ 91 фоизлик заряди билан видео кўриш режимида қарийб, 19 соат ишлади. Юз фоиз қувватланган Samsung Galaxy S8’дан қарийб икки баробар кўпроқ, чунки Samsung Galaxy S8 10 соату 45 дақиқада «ухлай бошлаганди». iPhone X ‘ни эса,  қийнамасликка қарор қилишди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига қараганда, Bluboo S3 учун янгиланиш ҳозирда  Google’нинг  GMS сертификациясидан ўтмоқда, июн ойининг охирги ўн кунликларида “ҳаво орқали” фойдаланувчиларнинг қурилмаларига учиб келади.

Ҳозирда смартфон буюртма учун 169.99 долларга баҳоланган, 30 долларга арзонлашган дейилади ушбу хбарда.

ЎҚИНГ: Энг зўр – 6,5 дюймлик iPhone X Plus смартфонини илк бор видеода кўрамиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!