Bluetooth Mash: маълумот алмашишнинг янги стандарти тақдим қилинди

Bluetooth Mash: маълумот алмашишнинг янги стандарти тақдим қилинди

Симсиз маълумотлар узатиш технологиясини ривожлантирувчи Bluetooth SIG компанияси Bluetooth стандартининг кўп тармоқли маълумотлар алмашишга асосланган янги форматини тақдим қилди.

Янги Bluetooth Mash стандартида маълумот алмашиш кўп хонали виртуал тармоқда, яъни бир неча электроника воситалари орқали амалга оширилади. Бунда маълумотлар керакли манзилга тармоқдаги бошқа гаджетлар орқали етиб боради.

Мисол учун, Bluetooth Mash стандартида сиз хонангиздаги компютер ёки бирор гаджетдан бошқа хонадаги девайсларга маълумот ташламоқчи бўлсангиз, маълумотни етиб боришида оралиқдаги бошқа гаджетлар -- смартфон, планшет, компьютер ёки Bluetooth технологиясини қўллаб-қувватлайдиган бошқа қурилмалар ҳам ёрдамлашадилар.  

«Ақлли уй» технологияси учун айни муддао

Bluetooth Mash, хусусан "буюмлар интернети" (IoT) учун айни муддао. Бунда уйдаги бир-биридан узоқда жойлашган "ақлли" жиҳозларнинг датчик ва сенсорлари марказий тармоқ ёрдамида ўзаро тезкор маълумот алмашиш имконига эга бўладилар. Маълумотнинг "қўлма-қўл" узатилиши ўз навбатида "буюмлар интернети" жиҳозларининг камроқ қувват сарфлаши ва аккумуляторининг узоққа етишига ҳам хизмат қилади.

Шунингдек, Bluetooth Mash стандарти алоҳида процессорни талаб қилмайди ва Bluetooth 4.0 ва 5.0'ни қўллаб-қувватлайдиган барча гаджетларда ишлайди. Шу билан бирга, унинг дастурини электрон қурилмаларга юклаб олиш керак бўлади. Ҳозирча компания гаджетлар ишлаб чиқарувчи муассасалар билан тармоқни мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорлик олиб бормоқда.