Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!

  •   DiMaX
  •  3433
  •  14.09.2020 15:51

Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!

АҚШ Божхона ва чегара хизмати Нью-Йорк шаҳрининг Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортида катта партиядаги контрафакт товарни ушлаганини эълон қилди. Унга кўра, Гонконгдан келиб Невада штатига учаётган самолётда 2000 жуфт «қалбаки Apple AirPods» бор экан.

ЎҚИНГ: Интернет орқали AirPods буюртма қилган қизга ўз боши катталигидаги қулоқчин етиб келди!

Божхона хизмати бу ҳақда мақтаниб ёзганидан сўнг масаланинг моҳияти ойдинлашди ва бу муассаса кулгига қолди. Гап шундаки, булар сохта AirPods эмас, балки оригинал OnePlus Buds қулоқчини эди! Хитойлик компания июль ойида, ўзининг OnePlus Nord смартфони билан бирга тақдим этган ушбу аксессуар Apple қулоқчинига ўхшаб кетса-да, унинг нусхаси эмаслиги аниқ.

OnePlus пресс-релизига кўра, агар бу худди шу миқдордаги оригинал Apple AirPods бўлганида, умумий қиймати 398 минг АҚШ долларига тенг бўлган бўларди. Аслида эса OnePlus Buds қулоқчини АҚШда 79 доллардан сотилади ва 2000 жуфтлик ушбу партия қиймати 158 минг долларга тенг.

Дарвоқе, Twitter’да чиқиш қилишдан ташқари, OnePlus аллақачон товарни қайтаришларини сўраб АҚШ Божхона ва чегара хизматига мурожаат этган. Зеро, ишлаб чиқарувчида мазкур маҳсулотни Америкада сотиш учун барча лицензия ва сертификатлар бор.

ЎҚИНГ: Аслидан фарқлаб бўлмайдиган AirPods Pro клонини атиги 16 долларга олинг!