Божхоначиларимиз яширинча олиб кирилаётган дронни фош этишди

  •   DiMaX
  •  614
  •  16.03.2019 13:11

Божхоначиларимиз яширинча олиб кирилаётган дронни фош этишди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Урганч аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги божхона қоидабузарлиги ўз вақтида аниқланди. Бу тўғрида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

«Санкт-Петербург–Урганч» йўналишида Урганч шаҳрига учиб келган фуқаро С.Н. «яшил» йўлакдан ҳаракатланар экан, божхоначилар эътиборини тортди ва фуқаро белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада, унга тегишли бўлган қўл юклари ичидан хорижда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппарати яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Экин майдонларимиз энди дронлар ёрдамида мониторинг қилинади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.