Божхонада жами $7 миллионлик – салкам 40 минг жуфт қалбаки AirPods мусодара этилди!

  •   DiMaX
  •  506
  •  17.05.2021 14:49

Божхонада жами $7 миллионлик – салкам 40 минг жуфт қалбаки AirPods мусодара этилди!

Бултур кузда божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишган эди. Лекин яқинда АҚШ божхоначилари ушлаб қолган товар бошқачароқ экан, деб ёзади PhoneArena.

ЎҚИНГ: AirPods 3 нархи ва илк «жонли» расмлари: уни AirPods, AirPods 2 ҳамда AirPods Pro билан таққослаб кўрсатишди!

Цинциннати штати божхона ходимлари учта катта қадоқда мамлакатга олиб кирилаётган товарларни ушлашди. Уларда купертинолик корпорациянинг буткул симсиз AirPods қулоқчинларига тақлид қилиб ясалган 36 мингдан ортиқ наушниклар бор экан.

Божхоначиларнинг хабарига кўра, қулоқчинлар қадоқларида «AirPods» сўзи йўқ, балки «Elite Pods» ёзуви туширилган. Шунга қарамасдан, АҚШ қонунчилигига кўра, ташқи кўриниши бошқа бренд гаджетини тўлиқ такрорлайдиган девайслар контрафакт ҳисобланади.

Агарда ҳақиқий AirPods қулочинининг бир жуфти 200 доллар туришини ҳисобга олсак, контрабандачилар ушбу бир партия товардан тахминан 7 миллион АҚШ доллари миқдорида ноқонуний фойда олишлари мумкин эди.

Дарвоқе, AirPods Pro’нинг хитойликлар тайёрлаган клонини ҳам iPhone худди оригиналидек қабул қилаётгани видеосини кўрганмидингиз? Оригинал AirPods'ни сохтасидан қандай фарқлаш мумкинлиги ҳақидаги қўлланмамиз ҳам сизни қизиқтирса керак.

ЎҚИНГ: Атиги 10 доллардан «Хитойча AirPods Max» сотувга чиқди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!