Божхонада миллион долларлик контрабанда айфон ва бошқа Apple маҳсулотлари мусодара этилди

  •   DiMaX
  •  6365
  •  20.01.2020 15:00

Божхонада миллион долларлик контрабанда айфон ва бошқа Apple маҳсулотлари мусодара этилди

Гонконг ҳукуматининг маълум қилишича, Хитойнинг материк қисмига йўл олган юк кемасига яширилган, умумий қиймати нақ 3,2 миллион долларлик контрабанда товарларини ушлашган. Давлат ҳисобига мусодара этилган ушбу товарлар орасида Apple корпорациясининг умумий қиймати миллион доллардан ошувчи смартфон ва бошқа маҳсулотлари ҳам бор.

ЎҚИНГ: Redmi ҳамда Huawei смартфонларининг юртимизга олиб кирилишига йўл қўйилмади!

Гонконг полицияси ва божхонаси томонидан ўтказилган ушбу рейд икки ойлик текширув операциялари натижасидир. Хитойнинг махсус маъмурий райони ҳисобланувчи ушбу шаҳар билан мамлакатнинг материк қисми чегарасида кема қўлга олинган. Контрабанда товарлар юк кемасининг махфий қисмига яширилган бўлиб, уни очишга бир соат вақт кетган.

Хабарга кўра, қўлга олинган аксарият товарлар мутлақо янги экан, улар 24–30 январь кунлари нишонланадиган хитойча Янги йил байрами арафасида сотишга мўлжалланган эди. Уларнинг барчаси мусодара этилиб, кема бортидаги уч киши ҳибсга олинган.

Божхоначиларнинг таъкидлашларича, бу – контрабанда маҳсулотларнинг кейинги икки йил давомидаги энг йирик миқдорда ушланишидир. Шунингдек, кейинги беш йилликда кема ёрдамида бунчалик кўп электроника маҳсулотларини материкка олиб ўтиш ҳолати учрамаган экан.

ЎҚИНГ: ДИҚҚАТ: Ўзбекистонда телефон сотиб олсангиз, IMEI-код учун сиз пул тўламайсиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!