Бўлажак бестселлер – арзон Galaxy A72 тақдимот олдидан Geekbench’да имтиҳон топширди

  •   DiMaX
  •  1898
  •  25.12.2020 16:47

Бўлажак бестселлер – арзон Galaxy A72 тақдимот олдидан Geekbench’да имтиҳон топширди

Кейинги пайтларда Samsung компаниясининг айнан ўрта нархли Galaxy A туркумидаги смартфонлари бестселлерга айланмоқда. Келаси йил бошида намойиш қилинадиган Galaxy A72 ҳам шулардан бири бўлиши аниқ – у ҳозирданоқ энг оммабоп смартфонлар рейтингларига кирган.

ЎҚИНГ: Galaxy A72 илк суратларда: у кутилганидек эмас экан!

Samsung ушбу смартфонини икки хил талқинда таклиф этади: 5G-версиядагиси SM-A726B, нисбатан арзон 4G-версиядагиси эса SM-A725F модел рақами остида тайёрланмоқда.

Geekbench сервисида 4G-версиядаги Galaxy A72 текшириб кўрилди; бенчмарк маълумотлар базасида қайд этилишича, Samsung уни Android 11 операцион тизими ҳамда 8 ГБлик тезкор хотира билан таъминламоқда. Унга Qualcomm компаниясининг кодли номи atoll бўлган процессори ўрнатилган, бу – Snapdragon 720G чипсетидир.

Ушбу смартфон бенчмаркдаги якка ядроли тестда 526 балл олган бўлса, барча ядроларини ишлатиб имтиҳон топширганида 1623 баллик натижа кўрсатган.

Galaxy A72 моделининг 4G ҳамда 5G-версиялари процессордан ташқари барча техник жиҳатларига кўра ўзаро бир хил бўлиши кутилмоқда. Лекин иккинчисида қайси чипсет бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

ЎҚИНГ: Galaxy A72 5G'нинг рендерлари чиқди, яна иккита Galaxy смартфони ҳақида маълумот пайдо бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!