Бўлажак бестселлер – Galaxy A52 сурат ва хусусиятларини Google сотиб қўйди!

  •   DiMaX
  •  1626
  •  18.02.2021 09:25

Бўлажак бестселлер – Galaxy A52 сурат ва хусусиятларини Google сотиб қўйди!

 Samsung компаниясининг турли ҳудудларга мўлжалланган сайтларида яқинда бирданига бешта янги – арзон ва ҳамёнбоп смартфонларни қўллаб-қувватлаш саҳифалари ишга тушган эди. Энди эса улардан энг хит бўлиши кутилаётган модели Google Play Console маълумотлар базасида пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Galaxy F62 кутилганидан ҳам арзон нархда тўлиқ тақдим этилди! (+видео)

Бу – ўтган йили энг кўп сотилган Galaxy A51 смартфонининг давомчиси бўлган Galaxy A52 (ёки Galaxy A52 5G) моделидир. Google Play Console маълумотлар базасидаги қайдлар унинг асосий техник хусусиятларини ва ташқи кўринишини ошкор этган:

Ушбу смартфоннинг Infinity-O экрани атрофида деярли бир хил қалинликдаги ром мавжуд. Google Play Console тасдиқлашича, унинг дисплейи Full HD+ форматида тасвир узата олади. Galaxy A52 5G модели Snapdragon 750G процессори ва 6 гигабайтлик хотирага эга бўлиб, Android 11 операцион тизими билан тақдим этилади.

Ушбу қурилманинг бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлламайдиган версияси – Galaxy A52 4G ҳам чиқиши маълум бўлган. Унинг экранида кадр янгиланиш частотаси 90 герцлик бўлса, 5G-версиясида мазкур кўрсаткич 120 герцга тенг. Galaxy A52 5G смартфони мартнинг ўрталарида намойиш этилиб, 128 гигабайтлик ички хотирага эга варианти 450 евродан сотилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy смартфонлари нархлари билан танишамиз (2021 йил, февраль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!