Бўлажак iPhone'да бу технология 10 карра тезкор бўлади

Бўлажак iPhone'да бу технология 10 карра тезкор бўлади

Шу кунларда инсайдерлар томонидан тарқатилаётган маълумотларга кўра, Apple iPhone қурилмаларидаги анъанавий Wi-Fi технологиясини янги симсиз технология бўлган WiGig стандартига алмаштирмоқчи. Мазкур янги технология секундига 7 гигабит ҳажмидаги маълумотни алмашиш имконини беради. Яъни, ахборот алмашиш тезкорлиги бугун оммалашган Wi-Fi (802.11ac) стандартидан деярли 10 карра тезроқ.

60 ГГц частотада фаолият кўрсатиш WiGig стандартига сигнални Wi-Fi теххнологиясидан тезкор етказиб бериш имконини беради. Назарий жиҳатдан олиб қарасак, WiGig технологиясида симсиз ахборотни узатиш тезлиги максимал даражада секундига 7 Гбит. ни ташкил қилади. Сўнгги авлод Wi-Fi стандартида бу секундига 433 Мбит.ни ташкил қилади. WiGig технологияси бугунги кунда Intel, Dell, MediaTek, NVIDIA, Samsung Toshiba, AMD ҳамда Broadcom компаниялари томонидан жадал ривожлантирилмоқда.

Ўқинг: Минг Чжи Куо арзон "iPhone-бестселлер"нинг нархини айтди

Ишончли манба тасдиқлаган бўлса ҳам, айтиш жоизки, ҳозирги пайтда WiGig технологиясини ривожлантириш Apple учун рақобатда ғолиб чиқиш воситаси бўла олмайди. Гап шундаки, 60 ГГц диапазон — ушбу технологиянинг бош камчилиги. Боиси бундай диапазонда девор, пол ва шифт туфайли сигнал ўтказувчанлигини тўсиб қолади. Apple айфонларида WiGig ва Wi-Fi стандартлари бирга жорий қилиниши ҳам мумкин. Шунда iOS тизими маълумот узатишда ўзи учун мақбул тармоқни автоматик равишда танлайди.

Инсайдерларнинг ёзишларича, WiGig технологиясини қўллаб-қувватлайдиган биринчи iPhone узоғи билан 2020 йилда тақдим қилинади. Шу билан бирга, Apple биринчилардан бўлиб смартфонларида 5G-модулларини татбиқ этади.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.