Бўлажак хит – Redmi Note 9S тақдимотдан олдин сотувга чиқди!

  •   DiMaX
  •  1891
  •  23.03.2020 09:00

Бўлажак хит – Redmi Note 9S тақдимотдан олдин сотувга чиқди!

Xiaomi корпорацияси яқиндагина ўзининг Redmi Note 9 Pro Max смартфонини тақдим этган. Бундан ташқари, компания унинг янада арзон версияси – Redmi Note 9 Pro моделини ҳам намойиш қилган. Кейин эса...

ЎҚИНГ: Умуман кутилмаган янги смартфон – Redmi Note 9S тақдимот куни эълон қилинди

Redmi Note 9S ҳали расман намойиш қилинмаган бўлса-да, Вьетнамдаги интернет-дўконлар аллақачон унинг учун буюртма ола бошлашибди. Бу ҳақда ҳиндистонлик таниқли инсайдер Судҳаншу Амбҳоре (Sudhanshu Ambhore) хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Redmi Note 9S расмий анонси бугун бўлиб ўтади ва унинг нархини ҳам ўшанда билиб оламиз. Савдога эса у пайшанба – 26 март куни чиқади.

Тахмин қилинганидек, ушбу қурилма аввалроқ тақдим этилган Redmi Note 9 Pro моделининг глобал версияси бўлиб чиқди. Бу смартфон ўтган ҳафта сотувга чиқибоқ бестселлерга айланган, шунингдек, энг оммабоп смартфонлар ўнталигида ўз ўрнини сақлаб келмоқда. Шундай экан, Redmi Note 9S ҳам хит бўлиши турган гап.

ЎҚИНГ: Xiaomi ва Redmi смартфонлари эгаларини компания аллақачон MIUI 12 тестига таклиф этяпти!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.