«БОЛАЖОН» тариф режаси: 200 дақиқа ва 200 SMS, 2000 мегабайт!

  •   DiMaX
  •  3065
  •  03.06.2020 12:57

«БОЛАЖОН» тариф режаси: 200 дақиқа ва 200 SMS, 2000 мегабайт!

UZTELECOM миллий уяли алоқа оператори энг жажжи фарзандларингиз учун ишончли ва хавфсиз «БОЛАЖОН» тариф режасини жорий этди. Бу хусусда «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси расмий сайти хабар берган.

ЎҚИНГ: Speedtest: Ўзбекистонда пандемия вақтида симли ва мобил интернет тезлиги ошди

«БОЛАЖОН» тарифи ёрдамида фарзандингиз ZiyoNET порталидан фақат юқори сифатли ва ривожлантирувчи маълумотларни олишлари учун Интернетдан хавфсиз фойдаланиш имконига эга бўладилар. Ҳар қандай ёт интернет-трафиклар блокланади ва болангизни зарарли таъсирдан ва чалғитадиган маълумотлардан ҳимоя қилади.

Ушбу тариф режасида абонент тўлови 18 000 сўмни ташкил этади. Унинг доирасида ойига 200 дақиқа ва 200 SMS-хабар, шунингдек, 2 000 мегабайтлик интернет-трафик лимити берилади.

«БОЛАЖОН» тарифи ҳақидаги батафсил маълумотни мана бу ҳавола орқали оператор сайтидан олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Йигирмата сайтга бепул кириш муддати нақ 30 июнгача узайтирилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!