Болаларга мўлжалланган Watch Phone Z1 «телефон-соати» чиқди

  •   DiMaX
  •  144
  •  29.07.2021 13:37

Болаларга мўлжалланган Watch Phone Z1 «телефон-соати» чиқди

Хитойнинг Imoo компанияси тез-тез ёш болалар учун мўлжалланган электрон қурилмаларни ишлаб чиқаради. 2020 йилнинг ноябрида Watch Phone Z6 модели тақдим этилган бўлса, эндиликда бренд Watch Phone Z1’ни сотувга чиқарди, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: 4G чипли, видеоқўнғироқ функцияли смарт-соат 58 доллардан сотувга чиқди!

Янги соат бутун дунё бўйлаб 13 диапазонда 4G алоқа тармоғига уланишни таъминлайди. Watch Phone Z1 соатининг корпуси ва тасмаси аллергия бермайдиган материалдан ишланган. Мазкур қурилмага TUV CUD ташкилотининг экспертлари томонидан хавфсизлик сертификати берилган.

Watch Phone Z1’нинг ўзига хослиги унинг видеоқўнғироқлар учун мўлжалланган фронтал камерасида. Шунингдек, у суратга олишни амалга ошириши мумкин, соатларга 2 мегапикселли тасвир датчиги ва ф/2,4 диафрагмали объектив ўрнатилган. 1,3 дюймли TFT кристал экрандаги пикселлар сони 240х240.

Қурилма IPX8 бўйича намликдан ҳимояланган, резинали корпуси эса зарбларга бардошли. Аккумулятор сиғими 740 мА/соат бўлиб, бир марта қувватланиш орқали соатнинг уч кунгача ишлашини таъминлайди.

Imoo Watch Phone Z1 нархи 99 долларни ташкил этади.

ЎҚИНГ: 20 ёшли аёлнинг қотилини «ақлли» соат ва смартфон топиб берди