Болангиз учун смартфон танлай оласизми?

  •   Saroy
  •  2386
  •  31.10.2018 15:13

Болангиз учун смартфон танлай оласизми?

Эртами, кечми ота-оналар олдида боласига телефон олиб бериш масаласи кўндаланг туради. Ҳозирда телефон олиб бериш учун бола неча ёшда бўлиши керак, деган савол ҳам аксарият ота-оналарни ўйлантирса керак. Аммо шуни таъкидлаш жоизки,  бугунги кунда у 10 ёшдаги болага телефон тутиш мумкиндир, лекин эрта-индин 7 ёки  6 ёшли болалар ҳам смартфон тутадиган бўлар. Агар мактабгача ёшда бўлган болага ота-онаси у билан исталган вақтда боғланиш учун тугмачали телефон олиб берса, мактаб ўқувчиси учун эса, яхшиси смартфонга эътибор қаратиш маъқулроқ. Биринчидан, смартфонларнинг нархи борган сари арзонлашмоқда ва озроқ пулга ҳам ушбу муаммони бемалол ҳал этса бўлади. Иккинчидан, мактабда болага алббатта атрофидагилари катта таъсир кўрсатади, шу боис у ўғил болами ёки қиз болами, муҳими ўзини тенгдошларидан ажралиб қолгандай ҳис этмасин. Одатда, болалар учун телефон олаётганда қурилма ҳақида интернет орқали батафсил танишмоқчи бўлсангиз, шубҳасиз  смартфоннинг фақат техник тавсифи, соғлиқ учун хавфсизлик даражаси ба нархи ҳақида маълумот оласиз. Аммо масаланинг бошқа, янада муҳимроқ томонлари ҳам бор. Келинг  бу масалани ҳар томонлама ўрганишга ҳаракат қиламиз. 

Шуни ёдда тутингбола бу бола, катта одам эмас

Болангизга неча пуллик смартфон олиб беришга тайёр бўлсангиз, шундан кўп пул сарфламанг.

Болангиз учун смартфон олаётганда шу нарсани ёдда тутингки, у ҳали бола. Шу боис унинг аппаратни йўқотиб қўйиш эҳтимолига ҳам доим руҳан тайёр туришингиз керак. Ҳатто катталар ҳам телефонини йўқатади, ерга тушириб, бирор ерини синдиради ва фойдаланиб бўлмайдиган даражага ҳам келтиради. Бундай ҳолатни боладан икки карра кўпроқ кутиш мумкин. У ҳам телефонни йўқотиши, телефонини безорилар тортиб олиб қўйиши мумкин. Қолаверса,  болалар телефонга катталарга нисбатан кўпроқ зарар келтириши мумкин, зеро у бола ва катталардек эҳтиёткор эмас. Шу сабабли, смартфон харид қилишни шундай режалаштирингки, оқибатда болангиз смартфонини йўқотиб қўйса, бу сизнинг ҳамёнингиз учун катта зарар  бўлмасин. Албатта, болалар ҳар хил бўлади, аммо сизнинг болангиз телефонни тез синдирадиган бўлса, демак қурилманинг ҳимояланган моделига эътибор қаратиш лозим. Бундай телефонлар қўлдан тушиб кетса ҳам синмайди, сувдан ва чангдан  ҳам яхши ҳимояланган бўлади (ҳимояланиш тоифасини ўқиб кўринг, чунки баъзан ҳимоланган қурилма, деганда сув тубига  тушиб кетиши назарда тутилмайди, балки бор-йўғи ёмғир томчиси тушинилади).

Қурилманинг ҳимояланганлик тоифасини аниқлаш учун халқаро кодлардан фойдаланилади.

Маркировка қилиш худди IPxx’га ўхшаб кўринади. Бунда биринчи рақам нарсаларнинг(масалан чанг ва ғубор)  кириб қолишидан ҳимоялашни англатади, иккинчиси сувдан ҳимоя.  Рақам қанчалик кўп бўлса, ҳимоя  тоифаси шунча зўр ҳисобланади. Ҳимоянинг энг оммалашган кодлари  IP67 ва IP68 саналади. Биринчиси, чанг-ғубордан ва бир метргача бўлган чуқурликдаги сувга чўктирса ҳам қурилманинг тўлиқ ҳимоясини таъминлайди. Шунга қарамай, у сув остида ишлашга мўлжалланмаган. Иккинчиси қурилманинг сув остида ярим соат ушлаб турса ҳам ишлай олишини англатади. Яна бир нарсага эътибор қаратиш лозимки, бу ерда гап, чучук сув ҳақида кетмоқда. Аммо, шундай ҳимоя тоифасида бўлишига қарамай, денгизда сув остида суратга олиш тавсия этилмайди.

 Харид ҳақида фарзандингиз билан албатта маслаҳатлашинг

Ҳар доим шу нарсани ёдда тутиш лозимки, бола учун унинг телефони ҳақида атрофидагиларининг (дўстлари ва синфдошлари) фикрлари  сиз ўйлагандан ҳам анчайин муҳим саналиши мумкин. Ҳатто сизнинг телефонингиз арзон ёки қимматми, бунинг аҳамияти болангиз учун муҳим бўлмаслиги мумкин. Сиз албатта, фарзандингизнинг ўртоқлари олдида камситилишини истамайсиз. Хуллас, бу ерда универсал маслаҳат йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас, барчаси болангизнинг атрофдагиларига ва тарбиясига боғлиқ. Ҳеч бўлмаганда, болангиз билан унинг дўстлари қандай маркадаги смартфонларни тутаётгани, қандай моделлар маъқул экани  ҳақида суҳбат қилиш лозим бўлади. Замонавий болалар техника ва технологиялар билан уларнинг ота-оналарига қараганда анча кўпроқ қизиқадилар. Улар учун ижтимоий мавқе қалган барчасидан муҳим саналиши мумкин. Чунки,  уларнинг бу ёшда  буюмлари, кийимлари ёки турли гаджетларидан бошқа  ажралиб турадиган нарсаси ҳам йўқда. Бу, агар тенгдошида  iPhone’нинг сўнгги модели бўлса, унга ҳам ушбу аппаратнинг сўнгги моделини олиб бериш керак, дегани эмас, албатта.  Харидга вазминлик билан ёндашинг ва болангизга нега шундай қилаётганингизни тушунтиринг.

Смартфонда асосий тавсиф, бу диагонали ва экран формати, процессори, хотираси ва аккумулятор сиғими ҳисобланади.

Агар гап мактаб ёшигача бўлган бола ҳақида эмас, балки ундан катта ёшдаги болалар ҳақида кетса, унга тугмачали телефон олиб беришдан маъни йўқ. Смартфонлар ҳозир унчалик қиммат эмас ва ҳатто энг арзони ҳам тўлиқ тавсифий тўпламига, яъни Wi-Fi, GPS, камера (видеоқўнғироқлар ва селфи қилиш учун олд камера)ларга эга. Барча смартфонлар ҳозирда 4G маълумотлар узатиш учун замонавий технологиялари билан таъминланган. Барча смартфонлар  суратга олиш, видеоларни қайта ишлаш ва узатиш имкониятига эга. Эътиборни аввало, экран  диагоналига эмас, балки (смартфон бир қўлда фойдаланиш учун қулай бўлиши керак деган гаплар ҳозир иккинчи даражали аҳамият касб этади, чунки ҳар хил интернет-хизматлар ривожланиб кетди) хотира сиғимига қаратиш лозим.  Хотира ҳеч қачон кўп бўлмайди, шунинг учун тезкор хотираси 2 ГБдан ҳамда ички хотираси 16 гигабайтдан камини олманг. Смартфоннинг тавсифи яхши бўлишини аниқлашнинг энг оддий йўли, унинг қайси йили чиқарилганига эътибор беришдир. Қолаверса, эски моделларнинг нархи жуда туширилган бўлади ва арзимаган нархга ҳам яхши смартфон сотиб олиш мумин.  

Қандай маркани танлаш лозим

Apple ёки Samsung’ни танлаш  ҳар доим тўғри вариант эканини барчамиз биламиз. Лекин  2018 йилги дунё,  бундан 20 йил аввалги дунё эмас. iPhone 100 фоиз Хитойда йиғила бошлаганидан кейин, смартфонни қайси мамлакат чиқаришининг аҳамияти буткул йўқолди. Ҳозир биринчи ўринга Made In эмас,  балки Made By атамаси чиқди, яъни смартфон қаерда чиқарилгани эмас, балки ким томонидан чиқарилгани муҳим бўлиб қолди. Шу нарса тушунарлики, бозорда анъанавий лидерлардан ташқари, смартфон ишалб чиқариш билан шуғуланаётган Хитойнинг кўплаб компаниялари ҳам бор. Android операцион тизимнинг бозорда устунлик қилиши ҳамда глобол бозордаги смартфонлар учун компонентларнинг мослаштирилиши ва арзонлашиши ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги фарқни йўққа чиқармоқда.  Биргина Хитой компаниялари ичида ҳам янги ва турли имкониятларга эга бўлган ўйинчилар пайдо бўлди. Масалан,  Huawei, Lenovo, Xiaomi ёки  ZTE ҳозирда ҳақиқий маънода глобал ўйинчиларга айланган.

Гапнинг индаллоси шуки,  смартфонда экраннинг диагонали ва формати, процессори, хотира ва аккумулятор сиғими энг муҳими ҳисобланади. Қолганлари унчалик муҳим бўлмай қўйди. Шунингдек, қиммат маркалисини харид қилиш ҳам муҳим аҳамият касб этмай қўйган. Ёдда тутинг, ёш авлод учун  брендлар асосийси эмас.  Улар ота-онаси эътибор бермаган смартфонни ҳам осонликча танлаши мумкин, муҳими ушбу қурилмани тенгдошлари маъқулласа бўлди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!