Бўлар экан: iPhone 12 харидори судда Apple’ни мағлуб қилди!

  •   DiMaX
  •  1314
  •  31.05.2021 17:39

Бўлар экан: iPhone 12 харидори судда Apple’ни мағлуб қилди!

Бултур кузда Apple корпорацияси iPhone 12 mini, iPhone 12, iPhone 12 Pro ҳамда iPhone 12 Pro Max смартфонларини намойиш қилган. Уларнинг қадоқ таркибидан қувватлаш ускунаси олиб ташлангани рақибларнинг масхаралашига сабаб бўлганди, лекин...

ЎҚИНГ: Apple устидан кулган Xiaomi’нинг ўзи ҳам Mi 11 қадоғидан зарядникни олиб ташлаяпти! («жонли» суратлар)

Мариана Моралес Оливейра (Mariana Morales Oliveira) исмли бразилиялик аёл iPhone 12 харид қилиб, қутисида зарядчик бўлмагани учун Apple’ни судга берди. Сан-Паулу штатида бўлиб ўтган суд жараёнида купертинолик корпорация илк бор айни шу адаптерни олиб ташлагани сабабли судда мағлуб бўлди.

Мариананинг адвокати Рафаэль Куарежма (Rafael Quaresma) тушунтиришича, Apple «ўзаро боғлиқ сотувлар» сиёсатини танлаган. Яъни, смартфон сотиб олган харидор, жамланмада қувватлагич йўқлиги сабабли, уни алоҳида харид қилишига тўғри келади.

Адвокат адолатли таъкидлаганидек, Apple’нинг «табиатга ғамхўрлик важидан қувватлаш адаптерини олиб ташлагани» – шунчаки баҳона; зеро, компания барибир зарядчикни ишлаб чиқаришни ҳам, сотишни ҳам тўхтатгани йўқ. Шунчаки, бу аксессуарни смартфонлардан алоҳида сотяпти ва яна қўшимча фойда кўряпти! Смартфон жамланмасида чиқарилганида табиатга зарар етказадиган зарядчик алоҳида сотилганида қандай қилиб безарар бўлиши мумкин!?

Шу тариқа, суд қарорига кўра, Apple аризачига 10 кун ичида бепул қувватлагич етказиб бериши керак. Агарда компания уни етказиб беришни кечиктирса, кечиккан ҳар бир куни учун қўшимча 38 доллардан (максимум 950 долларгача) тўлайди.

ЎҚИНГ: 7 хил iPhone эгаларига Apple нақ 500 миллион доллар тўламоқчи, лекин...

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!