Бўлиши мумкин эмас: Apple муаммоли iPhone дисплейларини БЕПУЛ алмаштириб беради!

  •   DiMaX
  •  461
  •  07.12.2020 11:54

Бўлиши мумкин эмас: Apple муаммоли iPhone дисплейларини БЕПУЛ алмаштириб беради!

Ўтган йилги iPhone 11 туркумида 2019 йилнинг ноябридан то 2020 йилнинг май ойигача чиқарилган айрим моделларида экран сенсори билан боғлиқ муаммо мавжудлиги кузатилган. Компаниянинг таъкидлашича, бундай ҳолат кам сонли смартфонларда учрамоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12 смартфонларидаги муаммони Apple тан олди

Apple уларнинг дисплейларини бепул алмаштириб беришга қарор қилди ва бунинг учун ўз расмий сайтида махсус саҳифа ҳам очди. Айфон эгалари у ерда серия рақами орқали текшириб, ўз смартфони шу дастур доирасига кириш-кирмаслигини аниқлай оладилар.

Бордию фойдаланувчининг iPhone 11 русумли қурилмаси шу дастур доирасига кирган бўлса, у компаниянинг кўмак хизматига, расмий дўконига ёки сервис марказига мурожат этиши мумкин. Бепул алиштириб бериш хизмати смартфон харидидан кейинги икки йилгача амал қилади.

ЎҚИНГ: Кучли смартфонсозлар учлигидан Apple’ни суриб чиқаришди! (2020 йил 3-чорак)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!