Bookeen Cybook Ocean – қуёшдан зарядланадиган ридер

Bookeen Cybook Ocean – қуёшдан зарядланадиган ридер

Bookeen компанияси ридерларни қувватлашга мўлжалланган қуёш батареялари ўрнатилган муқоваларни сотувга чиқарди. Ҳозирча янги аксессуар Cybook Ocean ридерига илова қилинмоқда.

Муқованинг ташқи тарафи дарахт баргларини эслатувчи шакллар билан безатилган. Муқовани 1 соат қуёшда қувватлаш орқали ридердан 30 дақиқа давомида фойдаланиш мумкин бўлади. Бундай технология ридер фойдаланувчиларига қурилмани зарядлаш муаммосидан халос этади. Айниқса, турли сафарлар пайтида муқова жуда қўл келиши табиий.

Cybook Ocean ридери ҳақида гапирадиган бўлсак, у 8 дюймли 1024 х 768 пиксель аниқлигидаги E Ink дисплейига эга. Ридерга сенсор ва яхши ёртиилмаган шароитда ўқиш учун FrontLight технологияси татбиқ этилган.

rd1

Ридер ePub, PDF Adobe DRM, HTML, Txt, FB2, DJVU, а также изображениями JPEG, PNG, GIF, BMP, ICO, TIF, PSD форматларини қўллаб-қувватлайди. У 4 ГБ доимий хотира, Wi-Fi (802.11b/g/n) адаптери ва 2100 мА/ст сиғимидаги батарея билан таъминлаган.

Cybook Ocean ридерини 190 еврога, Bookeen муқовасини эса 60 еврога сотиб олиш мумкин.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!