Booking.com порталига ҳам пандемия панд берди

  •   DiMaX
  •  214
  •  05.08.2020 13:50

Booking.com порталига ҳам пандемия панд берди

Глобал меҳмонхоналарни банд қилиш бўйича йирик ҳолдинг ва худди шу номдаги веб-сайт Booking.com ўзининг 17000 ходимининг чорак қисмини ишдан бўшатишни режалаштиряпти. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Window Swap – дунё бўйлаб турли деразалардан «мўралаш» имконини берувчи сервис!

Қисқартириш умумий ходимларнинг 25 фоизигача бўлиши мумкин, дея сешанба куни маълум қилди компания. Компаниянинг бош директори Гленн Фогелнинг баёноти Booking Holding ходимларига видеомурожаат шаклида юборилди.

Booking раҳбарияти иложи борича кўпроқ иш жойларини сақлаб қолишга ҳаракат қилишларини айтишди. «Афсуски, инқироз натижасида, бошқа кўплаб сайёҳлик компаниялари сингари, биз глобал ишчи кучини қисқартириш учун жуда қийин қадамни ташлашимиз керак ва бу ишчи кучининг 25 фоизига таъсир қилиши мумкин», – дейилади раҳбарият баёнотида.

Booking.com коронавирус пандемияси даврида қисқартириш тўғрисида эълон қилган ушбу сегментдаги биринчи компания эмас. Май ойида уй-жойларни брон қилиш хизмати – Airbnb кенг миқёсда қисқартиришни эълон қилганди. Бу компания ўшанда штатнинг тўртдан бир қисмини – 1900 га яқин ишчиларини ишдан бўшатган эди.

ЎҚИНГ: Пандемия палласида биттагина компания смартфонлари савдоси ўсди, тағин нақ 25 фоизга!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!