Бор-йўғи 115 долларга 6000 mAh батарея, 7 дюймлик экранли смартфон чиқди!

  •   DiMaX
  •  3153
  •  14.09.2020 17:32

Бор-йўғи 115 долларга 6000 mAh батарея, 7 дюймлик экранли смартфон чиқди!

Tecno компанияси июнь ойида ўзининг Spark Power 2 русумли смартфонини 130 доллардан сотувга чиқарган эди. Мазкур қурилма 7 дюймлик экран, стереодинамик ва 6000 мА/соатлик аккумуляторга эга эканлиги билан эътиборга лойиқ.

ЎҚИНГ: Нақ 7000 mAh батареяли Galaxy M51 сотувга чиқди: нарх ва жиҳатлари

Ушбу ишлаб чиқарувчи энди мазкур гаджетнинг бироз соддалаштирилган версияси – Tecno Spark Power 2 Air моделини намойиш қилди. Унда ҳам IPS матрицали экраннинг ўлчами 7 дюймлик бўлиб, томонлари ўзаро 20,5:9 нисбатда. Дисплейда тасвир аниқлиги 720х1640 пикселга тенг, максимал ёрқинлиги эса – 480 кд/м2.

Tecno Spark Power 2 Air корпуси поликарбонатдан ишланган, ўлчами 174,9х79,6х9,2 миллиметрни ташкил этади ва 217,2 грамм тош босади. Компания унда Helio A22 процессорини қўллаган, 3/32 гигабайтлик тезкор/доимий хотира ҳамда microSD слоти билан таъминлаган. Корпусининг орқа қопқоғида бармоқ изи сканери ҳам бор.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Ишлаб чиқарувчи бу моделига асосий датчиги 13 мегапикселлик бўлган квадрокамера ўрнатган. Сунъий онг технологиялари билан бойитилган бош камера макросъёмка, боке эффекти, саҳнани автоматик аниқлаш, AI HDR, AI Stickers, AI Beauty ва панорама каби функцияларга эга. Экран кемтигига эса 8 МПлик селфи-камера жойланган.

Spark Power 2 Air корпусида қўшалоқ стереодинамик ҳамда Google Assistant овозли ёрдамчисини чақириш учун махсус смарт-клавиш ҳам мавжуд. Смартфонга Android 10 операцион тизим талқини асосидаги HiOS 61 график қобиғи ўрнатилган.

Tecno Spark Power 2 Air моделининг мақтанишга арзигулик жиҳатларидан бири – 6000 мА/соатлик аккумуляторидир. Нархи ҳам чаккимас – Ҳиндистонда уни 115 АҚШ долларига баҳолашган.

ЎҚИНГ: 200 долларлик Gionee M30 чиқди: аккумулятори нақ 10 000 мА/соатлик смартфон-повербанк!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.