Бор-йўғи 2000 долларлик бу электромобил бозорни «портлатади»! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1671
  •  11.06.2021 15:57

Бор-йўғи 2000 долларлик бу электромобил бозорни «портлатади»! (+видео)

Электрокарлар оламининг етакчиси – Tesla компаниясининг Model 3 автомобили бошланғич комплектацияда 35 000 доллар туради. Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс аввалроқ харид қилган илк электрокар – Porsche Taycan Turbo нархи эса 150 000 доллардан ошади.

ЎҚИНГ: Электромобиллар келажаги: электр қачон ёнилғини буткул енгади?

Электромобиллар оммалашиб, тобора янги моделлари нисбатан арзон нархларда чиқиб ҳам бормоқда. Биз бултур энг арзон – иккита смартфон нархидан салгина қимматроқ бўлган электромобил тақдим этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Jiangsu Ruipaiying Import And Export Co. компанияси (Хитой) эса янада арзон электропикап – Changli CLZKC-009 моделини тақдим этди. Унинг корпуси узунлиги атиги 3500 миллиметрга тенг, юк кўтариш қобилияти эса 400 килограммни ташкил этади.

Changli CLZKC-009 салонида иккитагина ўриндиқ мавжуд, лекин автомобилнинг люки, орқани кўриш камераси ва ойналарни электрик кўтариш тизими мавжуд. Қўшимча пул эвазига кондиционер ўрнаттириб олиш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда электромобил импорти: қаерлардан, қаерларга, нечта ва қанчага?

Янги машина электродвигателининг қуввати атиги 4 от кучига эга ва унинг максимал тезлиги 65 км/соатга етади, холос. Аккумуляторининг ток сиғими 4,8 кВт/соатни ташкил этади; электрокар унинг битта тўла қуввати билан 130 километргача йўл боса олади.

Мана, Changli CLZKC-009 электрокарини «жонли» видеода томоша қиламиз:

Jiangsu Ruipaiying Import And Export Co. аллақачон ўз юртида Changli CLZKC-009 электрик пикапини сота бошлаган. Унинг маҳаллий бозрдаги нархи тахминан 2000 АҚШ долларига тўғри келади. Арзон электромобилнинг Хитойдан ташқарида бозорга чиқиши ҳақида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!