Бор-йўғи 84 доллардан бошланувчи Redmi 9A ва Redmi 9C тақдим этилди!

  •   DiMaX
  •  4694
  •  30.06.2020 11:34

Бор-йўғи 84 доллардан бошланувчи Redmi 9A ва Redmi 9C тақдим этилди!

Xiaomi компанияси, кеча ваъда қилганидек, Малайзияда Redmi 9A ҳамда Redmi 9C смартфонларини намойиш қилди. Улар Redmi брендининг ушбу туркумдаги энг арзон моделлари сифатида майдонга тушди.

ЎҚИНГ: Барқарор MIUI 12 прошивкаси 13 та русумдаги Xiaomi ва Redmi смартфонларига кела бошлади

Ушбу икки смартфоннинг техник жиҳатлари ҳақида тақдимотдан олдин тарқалган хабарлар тўғри бўлиб чиқди. Аввало, уларнинг ўзаро фарқли жиҳатларига назар соламиз.

Redmi 9A

Redmi 9A модели MediaTek компаниясининг янги – Helio G25 процессори базасига қурилган бўлса, Redmi 9C қурилмасида кучлироқ – Helio G35 чипсети қўлланган. Биринчи смартфоннинг бош камераси 13 мегапикселлик якка датчикдан иборат; иккинчисида эса ундан ташқари яна 5 ва 2 мегапикселлик қўшимча сенсорлар бор. Шунингдек, Redmi 9C орқа панелида дактилоскопик датчик мавжуд, арзон моделда эса у кўзда тутилмаган.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

Иккала янги смартфоннинг умумий жиҳатларига келсак, улар диагоналига 6,53 дюймлик, тасвир аниқлиги эса HD+ форматидаги IPS-экранлар билан жиҳозланган. Ҳар иккаласида бир хилдан 2/32 гигабайтлик тезкор/ички хотира ҳамда 5000 мА/соатлик аккумулятор қўлланган.

Redmi 9C

Xiaomi уларни 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 5.0, GPS модуллари, USB-C ҳамда инфрақизил портлари, шунингдек, 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши билан таъминлаган.

Энг асосийсига келсак, Малайзияда Redmi 9A тахминан 84 АҚШ долларига тенг нархда сотилади. Redmi 9C эса ундан салгина юқорироқ – 100 долларга баҳоланган.

ЎҚИНГ: Атиги 130 долларга батареяси нақ 8000 мА/соатлик, «ўлдириб бўлмас» смартфон чиқди! (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!