Бош прокуратура IT-мутахассисларни ишга таклиф этмоқда. Бошига ойлик маоши 6 миллион сўмгача!

Бош прокуратура IT-мутахассисларни ишга таклиф этмоқда. Бошига ойлик маоши 6 миллион сўмгача!

Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қуйидаги мутахассисликлар бўйича номзодларни танлов асосида қабул қилинишини эълон қилди:

  • Дастурчи — 1 та бўш лавозимга;
  • Маълумотлар базаси бошқарувчиси (администратори) — 1 та бўш лавозимга;
  • Тизим бошқарувчиси (администратори) — 1 та бўш лавозимга.

Номзодларга қўйиладиган умумий талаблар:

1) дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва уни амалиётда татбиқ этишда иш тажрибага эга бўлиши лозим;

2) дастурлаш ва технологиялашнинг қуйидаги тилларини ва улардан иш жараёнида фойдаланишни билиши лозим:

– Java Core, Java SE, J2EE, J2ME, Android, PL/SQL, Transact SQL;

– HTML, CSS, JavaScript, Jquery;

– замонавий веб фреймворклар (Wicket, Spring ва ҳ.к), ORM (MyBatis, Hibemate ва ҳ.к);

– WebService, WebSocket, B2B технологиялари.

Oracle маълумотлар базаси бошқарувчиси (администратори) қуйидаги кўникма ва малакага эга бўлиши лозим:

– Unix каби платформаларда маълумотлар базаси самарали ишлаши учун серверларни ўрнатиш ва созлаш;

– рад турғунлик ва резервлашни созлаш (rman backup, standby);

– маълумотлар базаси ва илова серверларидан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган муаммоларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш;

– SQL сўровларини оптимизациялаш;

– маълумотлар базаси хавфсизлиги ва аудитини созлаш;

– техник ҳужжатларни тайёрлашда иштирок этиш.

ЎҚИНГ:1 январдан «Қўриқлаш Сервис» жорий қилинади ва хонадонларда қўриқлаш воситалари ўрнатилади

Тизим бошқарувчиси (администратори)қуйидаги малака
ва кўникмаларга эга бўлиши лозим:

– ESXI виртуал муҳитида Windows 2008 R2, 2012 серверларини бошқариш, хизмат кўрсатиш ва созлаш;

– хизмат инфраструктураларини бошқариш (AD, GPO, DNS, DHCP, Exchange, File server, Kerio Control);

– Red Hat cluster suite, шу жумладан Tomcat, LB, iptables базаларида мантиқ бизнеси серверлари кластерини бошқариш;

– SVN версиялари бошқариш системалари серверларини бошқариш;

– VMwarev Sphere базасида виртуализация системаларини бошқариш;

– Cisco: 2801, 2960, 3750, 3560, ASA 5520 тармоқ ускуналарини бошқариш;

– Nagios, Cacti, Zabix мониторинг тизимларини бошқариш;

– серверларни бошқариш ва техник хизмат кўрсатиш;

– Kasperskiy Security Center, Esset Nod32 антивирус корпоратив дастурларини бошқариш.

Таклиф этилаётган лавозимлар бўйича ойлик маоши 2,4 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача (дастлаб) ва ундан юқори белгиланган. Мутахассисларга Департамент ходимларига белгиланган моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари қўлланилади.

Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январгача қабул қилинади.

ЎҚИНГ: «Жонли» Galaxy S10 жамоат жойида «қўлга тушди»!