БОШЛАНДИ: Энг қиммат iPhone чўнтакда ўз-ўзидан ёниб кетди!

  •   DiMaX
  •  1245
  •  02.01.2019 13:46

БОШЛАНДИ: Энг қиммат iPhone чўнтакда ўз-ўзидан ёниб кетди!

Смартфонлар ва бошқа қурилмаларнинг ўз-ўзидан қизиб, тутаб, аланга олиб ва ҳатто портлаб кетиши ҳоллари учраб туради. Аммо Apple маҳсулотларида бу каби нуқсонларга нисбатан кам дуч келинади.

ЎҚИНГ: Батареяларнинг портлаши: сабаб ва оқибатлари, ҳимояланиш усуллари

Куни кеча 2018 йилда тақдим этилган айфонларнинг ёниб кетиши билан боғлиқ илк ҳодиса қайд этилди. Ўзиям буниси – Apple’нинг энг қиммат смартфони эканига нима дейсиз!?

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи Жош Хиллард (Josh Hillard) сўзларига қараганда, у iPhone XS Max русумли ушбу смартфонни атиги уч кун аввал харид қилган экан. Айфон унинг шими орқа чўнтагида турган ҳолида, ўз-ўзидан аланга олиб кетган. Фойдаланувчи бундан енгил куйиш жароҳати олган ва қўрққан, аммо шими яроқсиз ҳолга келган. Смартфонни-ку – айтмаса ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Смартфон портлашидан қўли ва юзи майиб бўлган қизчанинг оиласи Samsung’дан 250 000 доллар талаб қилмоқда

Шикоят қилиб айтишига кўра, ўша пайтда хонада аёллар ҳам борлиги сабабли Хиллард шимини ечиш учун югуриб чиққан. Ёнғинни ўчиришда эса унинг шими ҳам, ботинкаси ҳам шалаббо ҳолга келган.

Жош Хиллард бу масала юзасидан Apple Store расмий дўконига мурожаат этган, бироқ у ердаги хизмат кўрсатишдан норози бўлиб, компанияни судга бермоқчи бўлиб турибди. Гап шундаки, компания ходимлари ёниб кетган қурилмани лабораторияда текшириб кўрмагунча ўрнига янги iPhone XS Max бера олмасликларини ва куйган шим бўйича зарарни қопламасликларини аётишган.

ЎҚИНГ: Xiaomi тунда портлаган смартфон ўрнига янгисини бериб, ҳодиса сабабини расман изоҳлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.