Бошқа ижтимоий тармоқлар қатори, YouTube ҳам Трампнинг аккаунтини «музлатиб» қўйди

  •   DiMaX
  •  144
  •  13.01.2021 13:57

Бошқа ижтимоий тармоқлар қатори, YouTube ҳам Трампнинг аккаунтини «музлатиб» қўйди

Биз авалроқ Twitter энди Трампни имтиёзларидан маҳрум қилиши ҳақида ёзган эдик. Сўнг маълум бўлишича, ижтимоий тармоқ унинг расмий аккаунтини тозалаб, сўнг Жо Байденга топшириши маълум бўлган. Лекин шундан кейин юзага келган тартибсизликлар ортидан 8 январь куни бу платформа АҚШ президентининг аккаунтини бутунлай ўчириб ташлаган.

ЎҚИНГ: Microsoft: «Шу учта давлат хакерлари АҚШ сайловларига аралашган!»

YouTube видеохостинги ҳам АҚШнинг амалдаги президенти расмий аккаунтидан янги видео юклашни чеклаб қўйди. Axios порталининг бугун – 13 январь куни ёзишича, ушбу «музлатиб қўйиш» камида етти кун давомида амал қилади.

Видеохостинг маъмуриятининг маълум қилишича, бу муддат ҳали яна узайтирилиши мумкин. Шунингдек, Дональд Трамп расмий каналидаги видеоларга бошқалар изоҳ ёзишини ҳам YouTube тўхтатиб қўйган.

Айтиш керакки, амалдаги президентнинг аккаунтини ўчириб ташлагач, Twitter акцияларинг нархи 12 январь кунги савдолар очилишида салкам 11 фоизга тушиб кетган. Хабарингиз бўлса керак – Facebook, Instagram, Snapchat ва Twitch каби ижтимоий тармоқлар ҳам Трампнинг саҳифаларини блоклаб қўйишган.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!