Бошқа IT-магнат бир сутка давомида "жаҳоннинг энг бой кишиси" бўлди

Бошқа IT-магнат бир сутка давомида

Bloomberg ҳамда Forbes нашрларининг маълум қилишича, Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос $92.3 миллиард доллар маблағ билан 1 кеча-кундуз давомида "жаҳоннинг энг бой кишиси" деган мақомни ушлаб туришга муваффақ бўлди. Бу нуфузли мақом бир суткадан сўнг яна Microsoft асосчиси,  $90.8 миллиард доллар соҳиби Билл Гейтс ихтиёрига ўтган.

27 июлда 2017 йилнинг 2-чораги бўйича ҳисоботлари эълон қилингач, Amazon акцияларининг NASDAQ биржасидаги баҳоси 3 фоизга арзонлашади ва Безос сайёрамизнинг энг бой кишилари рейтингида 2-ўринга тушади.

Бир йил ичида компания даромади 25% га кўтарилган ва айни пайтда 38 млрд долларни ташкил қилади. Шу билан бирга, соф даромад 77% га қисқарган ва 197 млн долларни ташкил қилади. 2016 йилнинг 2-чорагида Amazon 857 млн доллар даромад кўрган эди.

Безос Amazon компанияси даромадининг 17 фоизига эгалик қилади. Жорий йилнинг ўзида унинг ҳисобидаги маблағ $24.5 млрд долларга кўпайган. Йил бошида Amazon асосчиси жаҳоннинг 4-рақамли энг бой кишиси эди. Миллиардер қисқа фурсат ичида бойлик орттириш бўйича Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффетни ҳамда Inditex асосчиси Амансио Ортегани ортда қолдирган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!