«Бошқача» Xiaomi Mi Mix 2S’ни ҳар икки томонидан «жонли» томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  3475
  •  05.03.2018 11:10

«Бошқача» Xiaomi Mi Mix 2S’ни ҳар икки томонидан «жонли» томоша қиламиз!

Хитойнинг Xiaomi корпорацияси 27 март куни ўзининг Mi Mix 2S смартфонини расман тақдим этмоқчи. Ушбу қурилма ҳақидаги бир қанча маълумотлар ва унинг битта «жонли» расми ҳам турли манбалар томонидан эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Xiaomi Mi MIX 2S илк «жонли» суратда: мутлақо ромсиз дисплейда бармоқ изи сканери!

Аммо куни кеча Weibo тармоғида мазкур флагманнинг яна иккита – олд ва орқа томонидан туширилган расми тарқалди. Негадир унда смартфон ўтган галги хабарлардагидан сал бошқачароқ кўринишга эга.

Мана, олд томонидан кўриниши:

Асосийси – гувоҳи бўлаётганингиздек, Xiaomi Mi Mix 2S экрани ромсиз дизайнга эга ва унда олд камера йўқ. Аввалги «сизиб чиққан» хабарлар асосидаги айрим суратларда экраннинг юқори ўнг бурчагида «кемтик» бўлиб, унга олд камера жойланган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi тайёрлаётган – сканерли дисплейга эга, 256 ГБ хотирали смартфонни томоша қиламиз!

Агар Xiaomi олд камера сенсорини ҳам дисплей ортига яширишнинг уддасидан чиққан бўлмаса, у ҳолда, худди Vivo APEX моделидаги сингари, Mi Mix 2S’да ҳам бу камера корпуснинг юқориси қиррасидан чиқадиган бўлиши мумкин.

Шунингдек, Mi Mix 2S моделида дактилоскопик сенсор экраннинг ўзига интеграция қилиниши ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган. Бироқ янги суратларга ишонсак, уларда корпуснинг орқа қопқоғида – қўшалоқ камера остида бармоқ изи сканери кўзга ташланади.

Ушбу суратлар ҳақиқийми ёки ясамами – буни ҳали вақт кўрсатади. Чунки хитойликлар фейк расмлар, хабарлар орқали шов-шув кўтаришни ҳам хуш кўришади.

ЎҚИНГ: Бизни алдашибди: iPhone X услубидаги Xiaomi Mi Mix 2s суратлари фейк бўлиб чиқди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.