Boston Dynamics компанияси Hyundai’га ўтиши шарафига унинг роботлари BTS хитига рақсга тушди (иккта видео)

  •   DiMaX
  •  433
  •  30.06.2021 14:45

Boston Dynamics компанияси Hyundai’га ўтиши шарафига унинг роботлари BTS хитига рақсга тушди (иккта видео)

Замонавий роботлари билан танишган Boston Dynamics компанияси ўтган ҳафтанинг сўнгида Hyundai конгломератига қўшиб олинди. Мазкур йирик корпорация SoftBank холдингидан роботсоз акциялар пакетининг асосий қисмини сотиб олди. Мазкур келишувни ноодатий тарзда – роботлар рақси билан нишонлашди.

ЎҚИНГ: Boston Dynamics’дан Янги йил видеоси: роботларнинг бунақа рақсини ҳали кўрмагансиз!

Эълон қилинган видеолавҳада Жанубий Кореядаги машҳур BTS гуруҳининг «IONIQ: I’m On It» қўшиғига еттита Spot роботи рақсга тушган. Уларнинг ҳаракати ўзаро мувофиқлаштирилгани ва мусиқага мослигини сўз билан таърифлаш қийин, яхшиси, ўзингиз томоша қилинг:

Аввалроқ ҳам биз Spot роботининг одамдан яхши рақсга тушаётган видеосини, кейинроқ эса у қўй боқаётган лавҳани улашгандик.

ЎҚИНГ: Машҳур робот-кўппак сотувга чиқди, лекин бу пулга Tesla Model S олиш мумкин! (+видео)

Иккинчи роликда эса Hyundai ўз оиласида Boston Dynamics’ни қарши олган ва унда ҳам ўша BTS гуруҳи иштирок этган:

1,1 миллиард долларлик келишувга биноан, Boston Dynamics акцияларининг 80 фоизи Hyundai’га ўтган, 20 фоизи эса SoftBank’нинг ўзида қолган.

ЎҚИНГ: Илон Маск киборг-одамлар учун янги чипни ва киборгга айлантирилган чўчқани кўрсатди (видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.