Boston Dynamics ва бошқа компаниялар ўзларининг роботларини қуроллантирмасликка ваъда беришди

Boston Dynamics ва бошқа компаниялар ўзларининг роботларини қуроллантирмасликка ваъда беришди

Бир гуруҳ роботлар ишлаб чиқарувчи компаниялар, хусусан, Boston Dynamics ўзларининг энг ривожланган роботларини қуроллантирмасликка ваъда беришди, дея хабармоқда Axios нашри. Маълум бўлишича, Boston Dynamics веб-сайтида робототехника саноатидаги барчага аталган очиқ хатда компаниялар масофадан ёки автоном бошқариладиган роботларга қурол қўшиш жиддий ахлоқий муаммолар ва зарар хавфини келтириб чиқариши сабаб улар ўз роботларини қуроллантирилишини қўллаб-қувватламасликларини маълум қилишган:

"Биз ривожланган-ҳаракатчанлик ва умумий мақсадли роботларимизни ёки илғор робототехника ишлашини таъминлайдиган дастурий таъминотимизни қуроллантирмаймиз ва бошқаларни бу борада қўллаб-қувватламаймиз. Шунингдек, биз ушбу хавфларни енгиллаштирадиган ёки камайтирадиган технологик хусусиятларни ишлаб чиқишни ўрганишга ваъда берамиз." дейилади хатда.

Очиқ хат Boston Dynamics билан бирга олтита компаниялар: Agility Robotics, ANYbotics, Clearpath Robotics, Open Robotics ва Unitree томонидан имзоланган. Лекин улар орасида Ghost Dynamics - тўрт оёқли роботлар ишлаб чиқарадиган ва уларни ҳарбийларга сотадиган компанияни кўрмайсиз.

Таъкидлаш жоизки, яқинда ушбу компаниянинг тўрт оёқли роботининг қуролланган ҳолдаги сурати интернетда ўтган йили кўрсатилган эди. Ghost Dynamics бош директори Жирен Парих эса компания ҳеч қачон мижозларнинг фойдаланишини чеклашга уринмаслигини маълум қилган: "Чунки биз ҳарбийларга сотамиз, улар билан нима қилишларини билмаймиз. Биз фақат АҚШ ва унга иттифоқдош ҳукуматларга сотамиз ва улар жойда чизиқ чизамиз."

ЎҚИНГ: Смартсоатлар бозорига янги ўйинчи кириб келди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!