Boston Dynamics’дан Янги йил видеоси: роботларнинг бунақа рақсини ҳали кўрмагансиз!

  •   DiMaX
  •  532
  •  31.12.2020 12:58

Boston Dynamics’дан Янги йил видеоси: роботларнинг бунақа рақсини ҳали кўрмагансиз!

Машҳур роботсоз – Boston Dynamics компанияси ўзининг маҳсулотларини турли янги ишларга ўргатиб, кишиларни ҳайрон қолдиришда давом этмоқда. Биз аввал Spot номли итсимон роботнинг одамдан яхши рақсга тушаётган видеосини, кейинроқ эса у қўй боқаётган лавҳани улашгандик. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Машҳур робот-кўппак сотувга чиқди, лекин бу пулга Tesla Model S олиш мумкин! (+видео)

Boston Dynamics энди ўзининг YouTube-каналида Янги йилга бағишланган қизиқарли видеони эълон қилди. Унда тўрт нафар роботнинг рақси акс этган – иккита Atlas одамсимон роботи, битта Spot робот-кўппаги ва битта Handle русумли, икки ғилдиракли робот. Улар The Contours гуруҳининг 1962 йили чиққан «Do You Love Me» қўшиғига рақс тушишган:

Компания бу видеони қуйидаги тагсўз билан улашган: «Янги йилнинг бошланишини нишонлаш учун бутун жамоамиз тўпланди; умид қиламизки, бу йил бахтлироқ келади».

Таъкидлаш керакки, каналга чиқарилганидан бери ўтган бир кун мобайнида ушбу рақс ролигини ўн миллион мартадан ошиқ томоша қилишган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг такомиллашган (ва қўрқинчли) роботлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!