«Бўйдоқлар куни»да AliExpress’дан катта чегирма билан повербанк ва қулоқчинлар харид қилинг!

  •   DiMaX
  •  1285
  •  08.11.2018 16:59

«Бўйдоқлар куни»да AliExpress’дан катта чегирма билан повербанк ва қулоқчинлар харид қилинг!

Дунёга машҳур AliExpress онлайн савдо майдончасида турли саналар муносабати билан чегирмалар бўлиб туради. Айрим товарларга айни шу паллаларда буюртма бериб, самарали харид қилиш имкони бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Redmi Note 6 смартфони анонсини берди, у «Бўйдоқлар куни» савдога чиқади!

Жумладан, навбатдаги йирик чегирма «Бутунжаҳон шопинг куни»да – Хитой анъанасига кўра «Бўйдоқлар куни» деб аталувчи 11 ноябрь санасида амалга оширилади. Эътибор беринг: мазкур чегирмалар фақат бир кун – 11 ноябрь санаси мобайнида амалда бўлади. Шу боис, бу фурсатни қўлдан чиқармаслик учун, чегирмадаги товарлар рўйхатини ҳозирданоқ кўздан кечириб, ўзингизга керакли гаджет учун буюртма беришни режалаштириб қўйганингиз маъқул. Акция бошланиши билан эса тезда унга буюртмани расмийлаштиришингиз лозим, акс ҳолда улгурмаслигингиз ҳам мумкин.

Хуллас, бугун сизларга AliExpress интернет-бозоридаги айрим повербанк ва қулоқчинларни сотиб олишни тавсия этмоқчимиз. Марҳамат, қуйида уларнинг қисқача хусусиятлари билан танишиб чиқишингиз, ҳар биридаги «Сотиб олиш» сўзига жойланган ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтиб, батафсил ўрганишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

  1. Qi Wireless Power Bank – смартфонингизни симсиз қувватловчи портатив аккумулятор.

Мазкур повербанкнинг ток сиғими 10 000 мА/соатни ташкил этади – бу эса ўртача смартфонларнинг батареяларини уч марта тўлдиришга етарли! Унинг ёрдамида турли қурилмаларингизни нафақат симсиз, балки анъанавий усулда – USB Type-C ҳамда оддий MicroUSB-кабел орқали ҳам қувватлашингиз мумкин.

Qi Wireless Power Bank’нинг барча хусусиятлари, суратлари билан батафсил танишиб чиқиш ҳамда 12.99 долларга харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтинг.

  1. ROCK QI Wireless Charger Power Bank – рақамли дисплейга эга симсиз қувватлаш повербанки.

Ушбу қурилманинг афзалликларидан бири – қуввати неча фоиз эканини кўрсатиб турувчи экранидир. Ток сиғими 8 000 мА/соатга тенг, уч хил рангдан бирини танлаш мумкин. Ҳар хил қурилмаларни симсиз ёки кабел орқали қувватлай олади, чиройли ва ихчам корпусга эга.

ROCK QI Wireless Charger Power Bank барча жиҳатларини кўриб чиқиш, расмлари билан танишиш ва 16.68 долларга олиш учун ушбу ҳавола орқали унинг харид саҳифасига ўтишингиз мумкин.

  1. Baseus Dual USB LCD Powerbank – юпқагина корпусга ва рақамли дисплейга эга повербанк.

Бу девайс корпуси юпқа бўлишига қарамадан, «бағри кенг» – нақ 10 000 мА/соатлик ток сиғимига эга. Қулай дизайни, чўнтакка бемалол сиғиб кетиши билан ҳам эътиборга лойиқ.

Baseus Dual USB LCD Powerbank’нинг видео ва суратларини кўриш, хусусиятлари билан бафуржа танишиш ҳамда 16.78 долларга сотиб олиш учун мана бу ҳавола орқали ўтасиз.

  1. Baseus 20000mAh Quick Charge 3.0 Power Bank – ҳам «бағрикенг, ҳам тезкор қувватловчи мослама!

Номидан кўриниб турганидек, ушбу повербанк нақ 20 000 мА/соатлик ток сиғимига эга. Юқоридагилардан яна бир афзаллиги – тегишли қурилмаларни Quick Charge 3.0 технологиясига кўра тезкор қувватлай олишидир. Бир вақтнинг ўзида учтагача девайсга ток етказиб бера олади, у билан узоқ сафарларда ҳам қийналиб қолмайсиз.

Baseus 20000mAh Quick Charge 3.0 Power Bank хусусиятлари, расмлари билан батафсил танишиш ва 24.91 доллар эвазига олиш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтасиз.

  1. Xiaomi Mi Power Bank 2 10000mAh Quick Charge External Battery Powerbank – халқпарвар компаниянинг ишончли повербанки.

Xiaomi томонидан ишлаб чиқилган ушбу қувват сақлагич 10 000 мА/соат ток сиғимига эга. Алюминий корпусли ушбу гаджет ёрдамида смартфон ва бошқа қурилмаларингизни тезкор қувватлаш имкони бор.

Xiaomi Mi Power Bank 2’нинг жиҳатлари, расмлари билан танишиб, 18.99 долларга сотиб олиш учун ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.

  1. Tourya B7 Wireless Headphones Bluetooth Headset Foldable Headphone Adjustable Earphones With Microphone – микрофонли, йиғилувчи Bluetooth-қулоқчин.

Ушбу симсиз қулоқчин компьютер билан ҳам, мобил қурилмалар билан ҳам симсиз боғланиб ишлай олади. Бундан ташқари, унинг ўзида 16 гигабайтгача ҳажмли microSD хотира картаси учун уяча мавжуд. Марҳамат, турли мусиқаларни хотира картасига кўчириб, уни наушникка жойлаб, тинглаб кетаверасиз!

Tourya B7 Wireless Headphones Bluetooth Headset Foldable Headphone йиғма қулоқчини билан тўлиқ танишиб, 10.63 долларга харид қилиш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига ўтсангиз бўлади.

  1. Baseus S06 Neckband Bluetooth Earphone Wireless headphone – ихчам ва қулай Bluetooth-қулоқчин.

Ушбу симсиз уланувчи қулоқчининг аккумулятори қуввати кутиш режимида 200 соатга, телефонда гаплашишда 10 соатга ёки 8 соатлик мусиқа тинглашга етади.

Baseus S06 Neckband Bluetooth Earphone қулоқчини билан танишиб, 13.69 доллар эвазига сотиб олиш учун ушбу ҳаволадан фойдаланиб, унинг харид саҳифасига ўтинг.

  1. ONIKUMA K1 PS4 Gaming Headset casque Wired PC Stereo Earphones Headphones with Microphone – геймерлар орзусидаги, микрофонли қулоқчин!

Ушбу қулоқчин турли компьютер ва ноутбуклар, ўйин консоллари, смартфон ва планшетлар билан «келишиб» ишлай олади. Турли ранглардан ўзингизга маъқулини танлашингиз мумкин, овозни бошқариш имкониятлари кенг.

ONIKUMA K1 PS4 Gaming Headset casque Wired PC Stereo Earphones Headphones with Microphone билан батафсил танишиш ва 20.99 долларга сотиб олиш учун мана бу ҳавола орқали унинг саҳифасига киринг.

  1. Salar C13 Wired Gaming Headset Deep Bass Game Earphone микрофонли, ёшларбоп қулоқчин.

Ушбу девайснинг ўзига хосликларидан бири – ҳар икки томонида ёруғлик-диодли чироқлари ҳам мавжудлигидир. Овозни, микрофонни ва чироқларни косачадаги тугмачалар орқали бошқариш имкони бор. Ўйин ишқибозларига айниқса маъқул келади.

Salar C13 Wired Gaming Headset Deep Bass Game Earphone суратлари, хусусиятлари билан танишиб, 20.28 доллар эвазига харид қилиш учун ушбу ҳавола ёрдамида унинг саҳифасига ўтинг.

  1. Baseus H06 In-ear Stereo Bass Earphones Headphones 3.5mm jack wired control HiFi Earbuds Headsetстерео товушли қулай қулоқчин.

Бу қулоқчин ихчамлиги, компьютер ва ноутбукларга, смартфон ва планшетларга мос тушиши билан сизга маъқул келади. Мусиқа янграшини ҳамда кирувчи қўнғироқларни унда бошқариш ҳам қулай.

Baseus H06 In-ear Stereo Bass Earphones хусусиятларини тўлиқ кўриб чиқиш ҳамда 6.99 долларга сотиб олиш учун мана бу ҳавола ёрдамида унинг саҳифасига ўтишингиз мумкин.

ЭСЛАТМА: Буюртма қилинадиган товарнинг ранги ва бошқа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, унинг нархида озроқ ўзгариш бўлиши мумкин.

Агар бирор сабабга кўра ўзингиз буюртмани расмийлаштира олмасангиз, у ҳолда «Terabayt.uz» орқали буюртма бериш имкони ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: AliExpress’даги товарларга «Terabayt.uz» орқали буюртма беринг!

Дарвоқе, эртага AliExpress’даги ҳамёнбоп, сифатли смартфонлар рўйхатини (табиийки, нархлари ва сотиб олиш ҳаволалари билан) ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз, биздан узоқлашманг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!