«Бўйдоқлар куни»га Xiaomi Mi6’нинг «енгил» талқини чиқяпти

  •   DiMaX
  •  2224
  •  13.10.2017 16:12

«Бўйдоқлар куни»га Xiaomi Mi6’нинг «енгил» талқини чиқяпти

Xiaomi компанияси Mi6 флагманининг нисбатан арзон талқинини ишлаб чиқаришга қарор қилди. Бу версия кейинги ойданоқ савдога чиқарилиши мумкин, дея хабар беради Gagadget нашри.

Xiaomi Mi6 тақдим этилганидан кейин орадан ярим йил ўтиб, унинг янги модификацияси ҳақидаги қайд TENAA агентлиги маълумотлар базасида аниқланган.

Фарқи нимада?

Оригинал Mi6 моделининг тезкор хотираси 6 гигабайт ҳажмга эга бўлса, янги чиқариладиган «енгил» талқинида бу кўрсаткич «атиги»  4 гигабайтни ташкил этади. Унинг доимий хотираси ҳажми эса 64 гигабайтга тенг (оригиналида 64 ва 128 гигабайтлик талқинлар мавжуд).

Бошқа хусусиятлари эса ўзгаришсиз қолган: илғор Snapdragon 835 чипсети, диагонали 5.15 дюймлик Full HD-дисплей, 12 мегапикселли иккита объективга ҳамда оптик барқарорлаштириш тизимига эга бош камера.

Хўш, иннайкейин-чи?

Хабарларга кўра, бу смартфон Хитой бозорига «Бўйдоқлар куни» – 11 ноябрда тақдим этилади. Айни шу паллада кўпчилик компаниялар кенг кўламдаги чегирмалар жорий этишади. Xiaomi ҳам ушбу мавсумдан самарали фойдаланиб қолишни кўзлаган кўринади.

Нархига келсак, 4 гигабайтлик Mi6 модификацияси 350 АҚШ долларини ташкил этади. Бу эса 6/64 гигабайтлик оригинал моделдан 30 долларга арзон, деганидир.

Айтиш керакки, шу йил июнь ойида кумуш корпусли Xiaomi Mi6 ўз нархидан 4 баробар қимматга сотилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!