Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

  •   DiMaX
  •  3026
  •  01.02.2021 14:26

Бойлар ҳам ўйнайди: Илон Маскнинг севимли видеоўйинлари қайсилар?

Ҳозир нафақат ёшлар, балки ўрта ёшлардаги кишилар ва катталар ҳам компьютерда, смартфонда ёки приставкаларда ўйинлар ўйнашади. Сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси бўлган Илон Маск ҳам ўзи яхши кўриб ўйнайдиган ўйинларни айтиб ўтди.

ЎҚИНГ: Илон Маск битта твити билан биткоин нархини яна $5000 га кўтариб юборди!

Ҳаммаси SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбарининг битта твитидан бошланди: у Cyberpunk 2077 ўйинини бир вақтнинг ўзида мақтаган ва танқид қилган.

«Ўйиннинг релизигача тузатишлар чиқади, улар учун багфикслар керак бўлади. Шунга қарамасдан, бу... буюк ўйин», деган у.

ЎҚИНГ: Геймер лавозимида иш бор – маоши йилига 41 минг доллар!

Шу фурсатдан фойдаланиб, Илон Маскнинг обуначиларидан бири унинг энг севимли консол ўйини қайси эканини сўраган.

Tesla раҳбари эса бу фақат Halo туркуми ўйинлари эканини айтган.

ЎҚИНГ: Амир Темур шарафига яратилган илк видеоўйин – «Мангу Саркарда»ни қарши олинг! (+видео)

Бирор платформага боғлиқ бўлмаган ҳолдаги суюкли ўйинлари сифатида эса Илон Маск қуйидагиларни санаб ўтган: Deus Ex, Half-Life 2, Bioshock, Mass Effect 2, Fallout 3 ва New Vegas, шунингдек Saints Row IV.

Хўш, сиз-чи, булардан қайсиларини ўйнаб кўргансиз ёки ҳозир ҳам ўйнаб турасиз?

ЎҚИНГ: 2020 йилнинг энг зўр Android-ўйинлари (Google Play талқини)