Бойнинг кўнгли Ойда: SpaceX’нинг илк сайёҳи – япониялик миллиардер! (+видео)

  •   DiMaX
  •  725
  •  19.09.2018 18:23

Бойнинг кўнгли Ойда: SpaceX’нинг илк сайёҳи – япониялик миллиардер! (+видео)

Машҳур тадбиркор Илон Маск ўзининг SpaceX компанияси томонидан Ой орбитасига учириладиган биринчи саёҳатчини жамоатчиликка таништирди. У япониялик миллиардер Юсаку Маэдзава экан.

ЎҚИНГ: Ойга саёҳат: SpaceX дунёдаги илк сайёҳ билан шартнома имзолади

Айни дамда 42 ёшли тадбиркор Юсаку Маэдзава ўз юртидаги машҳур Zozo кийим-кечаклар ритейлерининг асосчиси ва раҳбари ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, 2,9 миллиард АҚШ долларидан ошиқ сармояси билан у Япониянинг энг бадавлат кишилари қаторида туради.

Маэдзава ҳамиша шундай парвозни орзу қилганини таъкидлади. Миллиардер фазога ўзи билан бирга 6–8 нафар санъат намояндаларини ҳам олиб чиқишни режалаштирмоқда. Улар бутун дунёдан танлаб олинадиган меъмор, мусиқачи ва мода дизайнери кабилар бўлади.

Қуйида Ойга саёҳатчи таништирилган ва парвоз режаси акс эттирилган видеолавҳани (инглизчада) томоша қилишингиз мумкин:

Ой орбитасига экспедиция 2023 йили амалга оширилиши кўзланган бўлиб, 4–5 кун давом этади. Сайёҳларни ўз бағрига олган фазо кемасини Big Falcon Rocket ташувчи ракетаси олиб чиқади. Ушбу фазовий кема ва ракета ҳозирда тайёрланиш жараёнидадир.

ЎҚИНГ: SpaceX тарихда илк бор 1 ракетани 2 марта фазога учиришга эришди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!