Бойнинг кўнгли ёки Билл Гейтс хонадонидаги 10 буюм

Бойнинг кўнгли ёки Билл Гейтс хонадонидаги 10 буюм

Жаҳоннинг №1 рақамли дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияси бўлмиш Microsoft асосчиси Билл Гейтс нақ 17 йил давомида сайёрамизнинг энг бадавлат кишиси дея эътироф этилган. Бу йил эса Amazon эгаси бу номни ундан олиб қўйди. Бироқ жаноб Гейтс турмуш тарзи, дунёқараши ҳамда феъл-атвори билан жаҳон миқёсида ҳануз юқори нуфузга эга. Унинг қизиқишлари, билим доирасида сарҳадсиз, турмуш тарзи қизиқарли. Қуйида Билл Гейтс эгалик қилувчи, нархи 60 млн долларгача бўлган 10 та буюм тўғрисида маълумот бермоқчимиз.

Билл Гейтс истиқомат қилаётган хонадон бунёд бўлиши учун 7 йил ҳамда 63 млн доллар керак бўлган. Технологик магнат, шунингдек мол-мулки учун 1 млн доллар солиқ тўлайди. Маълумотларга қараганда, унинг хонадонининг ҳозирги қиймати 130,54 млн долларни ташкил қилади.

Билл Гейтс хонадони ҳам технологик имкониятлар билан янада ўзига хос. Унинг деворларидаги санъат асарлари биргина тугмани босиш орқали алмашади.

Сенсор экранга айланган деворлар навбати билан энг гўзал сурат ва манзараларни намойиш қилади.

Билл Гейтс уйидаги улкан бассейн ҳам сувости мусиқий тизим билан таъминланган.

Microsoft асосчисининг хонадонидаги баҳайбат батут жойлашган хона шифтининг баландлиги 6 метрга етади.

Билл Гейтснинг уйида жаҳондаги энг яхши кутубхоналаридан мавжуд. Бу китоблар макони 700 квадрта метр майдонни эгаллаган. У кўп ўқигани учун ҳам жаҳондаги бойликнинг катта қисмига эгалик қилишини англасангиз керак.

Унинг кутубхонасида Леонардо да Винчининг 16-асрга тааллуқли "Лестер кодекси" номли асарининг қўлёзмаси сақланади. Билл Гейтс уни 1994 йилда 30,8 млн долларга харид қилган.

Шубҳа йўқки, бундай улкан уйда Гейтс уй кинотеатрини ҳам ташкил қилган. Ар-деко услубидаги кинотеатрда кўнгли попкорн тусаган томошабинга ширинликни махсс машина олиб келиб беради. Кинотеатр 20 кишилик.

Билл Гейтс хонадони ҳудудида сунъий ҳовуз ҳамда пляж ҳам бор. Ҳовузда лосось ҳамда даёр гулмоҳилари эмин-эркин сузиб юришади. Пляж учун қум эса шахсан Гейтс назоратида Сент-Люси курортидан келтирилади.

Билл Гейтс санъатни қадрини билади. Унинг шахсий коллекцияси ҳавасга сазовор. Унинг донғи Microsoft компаниясининг машҳурлигидан қолишмайди.

Бу коллекцияда Уинслоу Хомер ижодига мансуб "Lost on the Grand Banks" номли таниқли картина ҳам бор. Бу сурат учун Билл Гейтс 36 млн доллар сарфлаган. Яна бир санъат асари – "Polo Crowd" (Жорж Беллоуза) 28 млн долларга харид қилинган.

Билл Гейтснинг шахсий самолёти ҳам бор. Bombardier BD-700 айни пайтда ҳам Boeing 737 BBJ, Gulfstream V ҳамда Airbus ACJ319 каби юқори имкониятли корпоратив самолётлар билан ҳам рақобат қила олади.

Microsoft асосчиси автомобилларни ҳам хуш кўради. Замонавий ва ретро автомобилларни тўплаш жаноб Гейтсга хос. Мисол учун, унинг автомобиллар коллекциясида 1988 йилда ишлаб чиқарилган Porsche 959 Coupe, Porsche 911 Carrera ҳамда Porsche 930 каби машиналар бор.

Билл Гейтс ҳаётини ўрганар экансиз, ўқиб-изланиш, меҳнат ва фидойилик инсонни фаровонликка бошлашига гувоҳ бўласиз. Сизга ҳам шундай муносиб умр насиб қилсин!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!