«Бойқуш кўзли» Honor 30 Pro илк расмий суратларда

  •   DiMaX
  •  812
  •  09.04.2020 11:57

«Бойқуш кўзли» Honor 30 Pro илк расмий суратларда

флагмани Honor 30 Pro смартфонини тақдим қилади. Компания президенти Чжао Мин унинг бир нечта рендер суратини Weibo ижтимоий тармоғида улашди.

ЎҚИНГ: Ўрта нархли Honor 30S намойиш этилди: Kirin 820 чипли илк 5G-смартфон

Афсуски, рендерларда Honor 30 Pro фақат орқа томонидан кўрсатилган:

Лекин бу суратлар смартфоннинг камера модулини аниқ намойиш этган – у яқинда тақдим этилган камерофон – Huawei P40 Pro моделига жуда ўхшаш.

ЎҚИНГ: DxOMark’нинг бирйўла иккита рейтингида тахтни забт этган янги флагман билан танишинг! (+видео)

Хабарларга кўра, Honor 30 Pro бош камерасидаги 50 мегапикселлик асосий датчик 1/1,28 дюймлик йирик матрицага эга. Яна бу камеранинг Octa PD фокусланиш тизимига ҳамда перископ конструкцияли телеобъективга ҳам эга эканини айтишмоқда.

Миш-мишларда айтилишича, янги смартфон 6,57 дюймлик AMOLED-дисплейга эга бўлиб, унинг тасвир аниқлиги FHD+ форматида.

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Huawei ўзининг энг қиммат маҳсулотини тақдим этяпти

Honor 30 Pro аккумуляторининг ток сиғими 3 900 мА/соатлик бўлиб, тезкор/ички хотираси тегишлича 8/256 ГБлик ҳажмга эга. Мазкур камерофон компаниянинг флагман чипсети – Kirin 990 5G базасида ишлайди.

Дарвоқе, ишлатилса ҳам нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар топ-ўнталигидаги нақ еттита ўринни айнан Huawei ва унинг Honor брендига мансуб моделлар банд этганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: Huawei учта арзон 5G-флагман тайёрлади – тақдимот куни ва нархлари

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!