«Бозорни портлатувчи» 5G-смартфон ва унинг процессори тақдимот куни айтилди

  •   DiMaX
  •  1340
  •  11.11.2019 09:08

«Бозорни портлатувчи» 5G-смартфон ва унинг процессори тақдимот куни айтилди

Oppo нархи 420 доллардан юқори бўлган барча смартфонларини 5G-модем билан таъминлашини эълон қилган. Лекин Xiaomi компаниясининг арзончи бренди ҳам бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида мгловчи Redmi K30 русумли флагманини тайёрламоқда.

ЎҚИНГ: Redmi K30 ҳамёнбоп флагмани – Xiaomi’нинг қўш камераси экранга ўйилган илк 5G-смартфони!

Redmi бренди раҳбари Лу Вейбинг (Lu Weibing) мазкур флагман бозорда «портлаш» қилишини айтган эди. Унинг «электрон юраги» – ўрта нархли 5G-смартфонлар учун тайёрланаётган MediaTek MT6885 платформаси бўлиб, куни кечагина инсайдер ҳали расман намойиш қилинмаган ушбу процессорнинг «жонли» суратини эълон қилган:

Энди эса MediaTek MT6885 чипсетининг расмий тақдимот санаси ҳам маълум бўлди – уни 26 ноябрда кенг жамоатчиликка кўрсатишади.

ЎҚИНГ: 5G тармоғи соғлик учун шунчалик хавфлими?

Одатда процессорларни якка ҳолида намойиш қилишмайди – ўша платформага эга илк смартфон билан бирга тақдим этишади. Масалан, MediaTek Helio G90T чипсети ва унга асосланган Redmi Note 8 Pro (сотиб олиш) смартфони борасида шундай бўлган эди.

MediaTek MT6885 процессори базасида ишловчи биринчи флагман эса Redmi K30 бўлиши маълум. Шундан келиб чиқсак, 26 ноябрь куни Xiaomi ҳамда MediaTek компаниялари қўшма анонс ўтказишлари эҳтимоли юқори. Дарвоқе, Huawei ҳам пентакамерали Honor V30 флагманини ўша куни намойиш этмоқчи. Хитойлик смартфонсозлар орасидаги бу рақобат мижозлар фойдасига хизмат қилиши аниқ.

Redmi K30 ҳақида унчалик кўп нарса маълум эмас, нархи 400-450 доллар орасида бўлиши тахмин қилинмоқда. Xiaomi компаниясининг аксарият смартфонларини 810 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi кейинги йил яна нақ 10 моделда 5G-смартфон чиқаради!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.