Браузерда қидирувлар тарихини тозалаймиз

  •   DiMaX
  •  2731
  •  24.01.2017 01:41

Браузерда қидирувлар тарихини тозалаймиз

Бирор маълумот керак бўлиб қолганида дарров интернетдаги қидирув тизимларига мурожаат этамиз, аммо бу тизимлар рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларнинг қидирув сўровларини сақлаб боришига кўп ҳам эътибор бермаймиз. Агар сиз учун қидирувларингиз махфийлиги муҳим бўлса, тизимларни сизнинг сўровларингизни сақлаб қолмайдиган қилиб созлаш ва олдинги сўровларингизни тизим хотирасидан ўчириш мумкин.

Қуйида оммабоп иккита браузерда шу амалларни бажариш йўлларини ўргатамиз.

Яндекс Браузер

Русийзабон интернет фойдаланувчилар орасида кенг оммалашган ушбу браузер, табиийки, қидирувларни сукут бўйича Яндекс қидирув тизими орқали амалга оширади. Мазкур тизимдаги сўровлар тарихини тозалаш эса қуйидагича кечади.

  1. Агар сиз «Яндекс.Почта»да рўйхатдан ўтиб кирган бўлсангиз, у ҳолда менюнинг юқори ўнг бурчагидаги қаторга эътиборни қаратинг, у фойдаланувчи «аватарка»сидан чап томонда жойлашган. Бизга ҳозир у ердаги «Настройки» банди керак – унинг устига курсорни олиб бориб, сичқончанинг чап тугмачасини босасиз. Пастда очилувчи менюдан «Другие настройки» деган жойига кирасиз.

  1. Созламалар менюсидан «Местоположение» қисмига киринг. Энди юқоридаги меню қаторида «Поиск» бўлими устига сичқончанинг чап тугмачаси билан босинг.
  2. Диққат қилинг: «Поиск»даги созламалар орқали сиз, ўзингиз энг кўп сўрайдиган сўзларни ёза бошлашингиз билан излай бошлаш функциясини ўчириб қўймоқдасиз. Бу ерда бизни, энг аввало, экраннинг энг пастида жойлашган «Мои находки» бўлими қизиқтиради. Курсорни унга олиб бориб, сичқончанинг чап тугмачаси билан босинг.

  1. Етиб келдингиз! Эътибор беринг, ҳозир сиз умуман қидирув сўровларини сақлаш функциясини ўчириб қўйишингиз ёки шу пайтгача изланган сўзлар рўйхатини мустақил тарзда бир марта тозалашингиз мумкин.

Умуман олганда, агар яширадиган нарсангиз бўлмаса, қидирув сўровларини сақлаш функцияси ўзи фойдали нарса. Айниқса, фарзандларингиз интернетда нималарни излашлари билан қизиқадиган бўлсангиз, бу функцияни ўчирмай қўяқолганингиз ҳам яхши.

 

Google Chrome

Дунёда энг кенг оммалашган Google қидирув тизимида излашлар тарихи масаласи сал мураккаброқ. Худди Яндекс каби, Google ҳам рўйхатдан ўтган фойдаланувчиларининг қидирув сўровларини эслаб қолади. Бироқ мазкур тизимдаги тарих нафақат Google’даги, балки компаниянинг барча сервисларидаги, масалан YouTube’даги қидирув сўровларини ҳам ўз ичига олади.

  1. Агар сиз YouTube ёки Google’да рўйхатдан ўтиб кирган бўлсангиз, юқори ўнг бурчакдаги ўз «аватарка»нгизга сичқончанинг чап тугмачаси билан босинг. Пастда очилувчи менюдан «Мой аккаунт» бўлимини танлаб, киринг.

  1. Бу бўлимдаги «Конфиденциальность» деб номланган устунчанинг энг пастида «Мои действия» деган жойни топасиз. Шу ерда «Посмотреть действия» тугмачасини топиб босишингиз керак.

  1. «Мои действия» деган бу бўлимда сизнинг аккаунтингиз остида кириб қидирилган барча сўровлар тарихи акс этган. Агарда шулар орасидан аниқ бирортасини ўчирмоқчи бўлсангиз, ўша сўровни қидирув майдончасига ёзиб топасиз, кейин эса ўша жойдаги йўриқномага амал қилган ҳолда уни ўчиришингиз мумкин. Лекин барча қидирувлар тарихини тозаламоқчи ёки муайян бир вақтдаги сўровларни ўчирмоқчи бўлсангиз, у ҳолда чапдаги меню блокида жойлашган «Выбрать параметр удаления» бўлимига киришингиз лозим.

Эътибор беринг: агар экранингиз ўлчами катта бўлмаса, чапдаги меню устуни кўпинча юқори чап бурчакдаги, зиначага ўхшаш тугмачада яширинган бўлади.

  1. «Выбрать параметр удаления» бўлимига ўтганингиздан кейин бирданига бутун қидирувлар тарихини ёки маълум бир муддат оралиғидаги излашларни ўчиришингиз мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!