Браузердаги инкогнито режими нимаси билан хавфли?
Интернет фойдаланувчилари айрим ҳолларда бирор ресурсдан аноним тарзда фойдаланиш учун браузердаги инкогнито режимини ёқиб олишади. Бироқ бу унинг анонимлигини яшира олмайди, дейишмоқда мутахассислар.
ЎҚИНГ: Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усули
Group-IB компанияси мутахассиси Сергей Никитиннинг таъкидлашича, инкогнито режими фақат муайян қурилма доирасидагина махфийликни таъминлаб беради.
Бундай режимда очилган браузер ойнасида интернетга кирилган сайтлар тарихи, пароллар, қидирув сўровлари ҳамда cookies-файллар сақланмайди – унинг асосий вазифаси шу. Шу боисдан ҳам жамоат жойларидаги компьютерлардан фойдаланда инкогнито режимини ёқиб ишлаган маъқул.
Лекин бундай режимда ҳам веб-сайтлар бу фойдаланувчини «кўра» олишади, дейди эксперт. Ўз шахсини махфий сақлаган ҳолда интернетда кезиш учун эса VPN сервисларидан, onion-тармоқларни қўлловчи Tor каби браузерлардан фойдаланиш керак.