Браузернинг кеш хотираси қандай тозаланади?

Браузернинг кеш хотираси қандай тозаланади?

Браузер ўз хотирасига эга, бу хотира кеш дейилади. Бу хотирада сайтга тегишли маълумотлар сақланади. Сиз бирор сайтга кирганингиздан сўнг, сайт кеш хотирада сақланиб қолади ва кейинги сафар яна шу сайтга кирганингизда, сайт тўлиқ интернетдан чақирилмайди, балки бир қисми кеш хотирадан олинади, натижада сайт тезроқ очилади.

Сайтга кирдингиз сайт очилди ва маълум бир маълумотлар кешда сақланди, кейинги сафар яна шу сайтга кирдингиз, сайт интернет ва кешдан олиниб очилди, лекин сиз сайтнинг эски ҳолатини кўрдингиз, сиз биласизки сайтдаги маълумотлар ўзгарган, бунда кешдаги маълумотларни янгилаш керак, сиз ҳам сайтнинг янги ҳолатини кўришингиз лозим.
Дастлаб қиладиган ишингиз F5 тугмасини босиш бўлиши керак, агар у ёрдам бермаса CTRL+F5 тугмаларини бирга босинг, шунда сайтнинг янги ҳолатини кўришингиз ва кешни янгилашингиз мумкин бўлади.

Бу хотира, сайт тузувчилар томонидан ҳам ишлатилади, яъни қайси маълумотларни кешда сақлаш кераклигини беришади. Натижада, кеш хотира тўлиб кетади ва браузер ишлаши ҳам секинлашади. Шунинг учун, кеш хотирани тозалаб туриш керак. Ҳар хил браузерларда кеш хотирани тозалаш ҳар хилда амалга оширилади, мақолада асосий 4 та браузерда кеш хотирани тозалашни кўрсатаман. Браузер версиясига қараб, менюлар ўзгариши мумкин, лекин ёзувлар ўзгармаса керак.

Google Chrome.

Mеню -> История > Очистит историю… yoki CTRL+H

cache_1

Кейинги чиқадиган ойнадан ўзингизга керак бўлмаган маълумотларни ўчиришингиз мумкин, биз кешни тозалашимиз керак, демак, «Изображения и другие файлы, сохраненные в кеше» қисмини белгилаб, «Очистить историю» тугмасини босамиз.

cache_2

Opera

Opera -> Настройки -> Удалить личные данные
cache_3

Бу ойна орқали ҳам браузердаги бир қанча маълумотларни ўчириш мумкин, бизга кеш керак, шуни танлаб, «Удалить» тугмасини босамиз.

cache_4

Браузер кирган сайтлар рўйхатини ҳам ўчирамиз, унинг учун CTRL+H тугмаларини босамиз ва керакли кунларникини ўчиришимиз мумкин бўлади.

Mozilla Firefox

Меню -> Журнал

cache_5

Бу ойнада браузер кирган сайтлар бор, шу ердан «Удалить недавнюю историю» менюсини танлаймиз.

cache_6

Бу ойнани CTRL+SHIFT+DEL тугма орқали ҳам чиқариш мумкин.

Ўчиришимиз керак бўлган «Кеш» қисмини белгилаймиз ва «Удалить сейчас» тугмасини босамиз

cache_7

Енг яхши кўрган браузерим:) InternetExplorer’да кешни тозалаймиз.

Меню -> Свойства Обозревателя -> Общие(История просмотра) -> Удалить

cache_9

Шундан сўнг, керакли менюларни танлаб ўчиришни амалга оширамиз, яъни бизнинг ҳолда «Временные файлы Интернета» менюсини танлаб, «Удалить» тугмасини босамиз.

Манба: ITportal.uz