Британия кибер ҳимоя учун 1,9 млрд. фунт стерлинг ажратмоқчи

Британия кибер ҳимоя учун 1,9 млрд. фунт стерлинг ажратмоқчи

Мазкур маблағнинг бир қисми, 40 млн. фунтов стерлинг ($57 млн.)  кибертаҳдидларга қарши курашишга хизмат қиладиган янги  миллий марказни ташкил этиш учун сарфланади. Ушбу Марказ замонамизнинг турли хил кибертаҳдидларига қарши кураш олиб боради. Марказнинг асосий вазифаси ҳукумат идораларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳисобланади.
Худди шу каби марказ Британия мудофаа вазирлигининг киберхавфсизликни таъминлаш бўйича асосий маркази қошида ҳам ташкил этилган.
Аслида ҳукумат томонидан кибер ҳужумларга қарши кураш учун 1,9 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги маблағ ажратилиши 2015 йилнинг охирида маълум бўлган эди.
Буюк Британия киберхавфсизлик соҳасидаги позицияларини мустаҳкамлаётгани, жорий йилда мудофаа бюджети ортгани ҳақида Бирлашган Қироллик мудофаа вазири Майкл Фэллон маълум қилган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази Ахборот хизмати “РИА Новости”га асосланиб.

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!