Брюс Ли «биринчи рақамли Android-смартфон»ни эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2000
  •  17.11.2020 17:53

Брюс Ли «биринчи рақамли Android-смартфон»ни эълон қилди

Ҳар ким ўз дидига, талаб ва эҳтиёжларига қараб бирор моделдаги флагманни энг зўр смартфон, дейиши мумкин. Лекин бирор компаниянинг смартфонини энг зўри, дея айнан шу ишлаб чиқарувчининг ўз вакили мақтаса – ғалати ҳолат.

ЎҚИНГ: Apple раҳбари iPhone SE 2020’нинг исталган Android-смартфондан асосий афзаллигини маълум қилди

Huawei корпорациясининг мобил телефонлар бўйича вице-президенти Брюс Ли (Bruce Lee) бу борада ўз фикрини билдирди. Унга кўра, Huawei Mate 40 туркуми Android тизимли телефонлар орасида «биринчи рақамли» эмиш.

Брюс Ли таъкидлашича, Mate 40 Pro тизим созламаларида икки хил – стандарт ва ёрқин ранг режимларини қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга, ундаги стандарт режим аввалги маҳсулотлардагидан кучли фарқ қилади. Яъни, у нафақат sRGB ранг гаммасини қўллаб-қувватлайди, балки унда «акс эттириш тизими рангни тўлиқ бошқаради».

Унда бирор манба ёки илованинг айнан қандай стандарт формат қўллаганини тизим автоматик тарзда аниқлайди. Бу sRGB бўладими, P3 ёки HDR (Rec.2020 ранг гаммаси) бўладими – қурилма унинг экранга автоматик мослашувини шунга қараб таъминлайди.

Бундан ташқари, Mate 40 смартфонларининг экрани спектрал дизайн нуқтаи назаридан кўк ранг манбасига эътибор берган ҳолда ишланган. У фойдаланувчининг кўзи учун энг яхши ҳимояни таъминлайди, дейди Брюс Ли. Шунингдек, экраннинг милтирашдан ҳимоясини фойдаланувчининг ўзи барча ёрқинлик диапазонларида созлаши мумкин.

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (46-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.