Брюс Ли расман хабар қилди: Huawei компанияси Android ўрнига Kirin OS’ни тайёрлаяпти!

  •   DiMaX
  •  1481
  •  01.12.2018 11:32

Брюс Ли расман хабар қилди: Huawei компанияси Android ўрнига Kirin OS’ни тайёрлаяпти!

Ҳозирда бутун дунёдаги смартфонларнинг энг кенг тарқалган операцион тизими, шубҳасиз, Android’дир. Аммо етакчи смартфонсозлардан саналган Huawei энди ўз смартфонлари учун янги тизим ишлаб чиқмоқда.

ЎҚИНГ: Android-смартфонларнинг янги «қирол»ини қарши олинг – у AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди!

Huawei Kirin OS деб аталувчи мазкур мобил операцион тизим хитойлик техногигантнинг смартфонларида Android ўрнига қўлланилади. Бу ҳақда компаниянинг вице-президенти ва уяли телефонлар йўналиши раҳбари Брюс Ли (Bruce Lee) ўзининг Weibo-аккаунти орқали хабар қилган.

Топ-менежернинг сўзларига кўра, Kirin OS айни дамда «ишлаб чиқиш жараёнида». Брюс Ли янги мобил операцион тизим ҳақида бошқа тафсилотларни маълум қилмаган.

Айрим хабарларга кўра, Huawei Kirin OS жорий йилнинг ёзидаёқ тақдим этилиши ҳам мумкин эди. Аммо тўлиқ тайёрлашга улгуришмагани боис анонси кейинроққа, номаълум вақтга қолдирилган.

Айни дамда хитойлик етакчи смартфонсознинг мобил қурилмалари «эл қатори» Android тизимига ва EMUI график қобиғига эга. Улардан айримларини 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!