Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

  •   DiMaX
  •  9157
  •  19.10.2019 12:31

Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

Instagram – асосан суратлар ва қисқа видеолавҳалар эълон қилишга, уларни изоҳлаш ва улашишга ихтисослашган ижтимоий тармоқ. Унда энг кўп обуначи тўплаган фойдаланувчилар эса асосан актёр ва актрисалар, таниқли шахслар ва махсус Instagram-блогерлардир. Лекин оддийгина тухум сурати ҳам унда лайклар бўйича дунё рекордини ўрнатган.

ЎҚИНГ: Тухум чатнади: лайклар рекордчиси иккинчи суратни эълон қилди

Буни қарангки, актриса Женнифер Энистон эндигина – 51 ёшида унга қўшилиб, дарров рекорд кўрсаткичга эришди! Ўз Instagram-аккаунтига у биринчи бўлиб «Дўстлар» сериалида бирга роль ўйнаган ҳамкасблари билан тушган расмини жойлади. Маълум бўлишича, Женнифер (Рейчел), Кортни Кокс (Моника), Мэтт Леблан (Жоу), Меттью Перри (Чендлер), Лиза Кудроу (Фиби) ҳамда Дэвид Швиммер (Росс) кечки овқатга тўпланишган ва эсдалик учун селфи қилишган. «Энди биз Instagram’да ҳам Дўстлармиз. Салом, Instagram», деб ёзган Энистон.

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 

And now we’re Instagram FRIENDS too. HI INSTAGRAM 👋🏻

Публикация от Jennifer Aniston (@jenniferaniston)

Шундан сўнг бу пост катта тезликда лайк ва изоҳлар тўплай бошлаган ва Энистон аккаунти обуначилари катта тезликда ўсган. Биринчи соатдаёқ унинг саҳифасига 115 минг киши обуна бўлган, юқоридаги пост эса 4 соатда 3 миллиондан ошиқ лайк йиғишга эришган.

ЎҚИНГ: Бу машҳур фотомодель битта Instagram-пости учун қанча пул олишини тасаввур ҳам қилолмайсиз!

Орадан 5 соат ва 16 дақиқа ўтиб эса Энистон жаҳон рекордини янгилади – илк миллион нафар обуначини тўплаш учун унга шунча вақт етарли бўли. Буни ҳатто Гиннеснинг Рекордлар китобига ҳам қайд этишди!

Instagram тармоғи эса бундай юкламани кўтара олмасдан, унинг ишида узилиш ҳам кузатилди. Шундан сўнг Энистон ўзининг иккинчи постини эълон қилди – ундаги видеода актриса ўз смартфонини отиб юборган! Женнифер уни мана бу сўзлар билан эълон қилган: «Қасам ичаман, мен уни синдирмоқчи эмасдим. Хайрихоҳлик билан яхши қабул қилганингиз учун ташаккур, болалар».

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 

I swear I didn’t mean to break it... Thank you guys for the kind, glitchy welcome ❤️

Публикация от Jennifer Aniston (@jenniferaniston)

Пайқаган бўлсангиз, «уни синдирмоқчи эмасдим» деганида актриса смартфонни ҳам, Instagram’ни ҳам назарда тутаётир.

Женнифер Энистон айни дамда ушбу тармоқда 14,1 миллион обуначига эга ва бу кўрсаткич ортиб бормоқда.

ЎҚИНГ: Актриса ва хонандаларимиз Instagram’да қанчалик фаол?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!