Бу флагман смартфон сотувга чиқибоқ 200 долларга арзонлашди!

  •   DiMaX
  •  1010
  •  24.10.2020 10:24

Бу флагман смартфон сотувга чиқибоқ 200 долларга арзонлашди!

Microsoft шу йилнинг августида қўш экранли Surface Duo смартфонини расман намойиш этган эди. Бу – мазкур корпорация 2016 йили Nokia мобил бизнесини сотиб олганидан буён чиқарган биринчи Android-смартфондир.

ЎҚИНГ: Видео: Microsoft ўзининг илк Android-смартфонини ишлатиб кўрсатди!

Гарчи бошқа компанияларнинг букламафонларидаги сингари қайишқоқ дисплейга эмас, балки алоҳида-алоҳида иккита экранга эга бўлса-да, Microsoft бу смартфонига анча юқори нарх белгилаган эди. Лекин яқиндагина Surface Duo сотувга чиққач, унинг нуқсонлари кўрина бошлади.

Жумладан, қурилма корпуси USB-C порти атрофларида чатнашлар юзага келган, смартфон баъзида мобил алоқа сигналини яхши қабул қилмайди, интернетга уланишда тезлиги пасайиб кетади. Булардан ташқари, Surface Duo аккумулятори ҳатто смартфондан фаол фойдаланмаганда ҳам шишиб кетаётгани аниқланган.

Юқоридаги каби ҳолатларни инобатга олиб, Microsoft ушбу букламафонини арзонлаштиришга мажбур бўлди. Унинг тезкор ва ички хотираси тегишлича 6 ҳамда 128 гигабайтлик варианти дастлаб 1400 долларга баҳоланган бўлса, энди уни 1200 долларга олиш мумкин. 6/256 гигабайтлик Surface Duo нархи ҳам 200 долларга пасайтирилган – 1500 доллардан 1300 долларгача туширилган.

Бундан ташқари, Microsoft ушбу гаджети учун 199 доллар эвазига қўшимча кафолат расмийлаштиришни таклиф этмоқда. Бунда нақ икки йил мобайнида смартфондаги барча механик ва тасодифий шикастларни ишлаб чиқарувчи ўз ҳисобидан таъмирлаб беради.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс бутун дунёда коронавирусдан қутулишнинг ягона йўлини айтди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!