Бу гаджетлар бозорида тўрт йилдан бери Xiaomi’га ҳеч ким бас кела олмаяпти!

  •   DiMaX
  •  780
  •  15.04.2021 10:23

Бу гаджетлар бозорида тўрт йилдан бери Xiaomi’га ҳеч ким бас кела олмаяпти!

Xiaomi компанияси 29 мартдаги мега-тақдимотида Mi Band 6 русумли фитнес-трекерини ҳам намойиш қилган. Мазкур ақлли билагузук глобал бозорга Xiaomi Mi Smart Band 6 номи остида, 45 евролик нарх билан чиқади.

ЎҚИНГ: OnePlus илк тақилувчи гаджетини чиқарди: Mi Band 5’нинг арзон кушандаси! (+видео)

Ишлаб чиқарувчи Twitter ижтимоий тармоғидаги ўз расмий саҳифасида эълон қилишича, Xiaomi Mi Band (Mi Smart Band) серияси тўрт йилдан бери бутун дунё бўйича энг кўп сотилган смарт-браслетлар бўлиб келмоқда.

Айтиш керакки, бундан икки ҳафта олдин Xiaomi Mi Band 6 (жаҳон бозорида – Mi Smart Band 6) бозорга чиққан. Хитойда унинг NFC чипли талқини 43 АҚШ долларига, ушбу модулсиз версияси эса 35 долларга тенг нархда сотилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi тан олишга мажбур бўлди: Redmi’нинг янги смартфонларида «ишкал» бор!