Бу Galaxy смартфонлари энди камроқ апдейт қабул қилади

Бу Galaxy смартфонлари энди камроқ апдейт қабул қилади

Вақтнинг шафқатсизлиги ҳеч нарса абадий эмаслигини исботлайди. Samsung'нинг дастурий таъминот сиёсати борасида ҳам худди шу гапни  айтиш мумкин. Умри давомида Galaxy смартфонингиз ҳар ой, ҳар чорак ва сўнгда йилига фақат иккита хавфсизлик патчини қабул қилади.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг арзон ва квадрокамерали «автономлик монстри» илк расмий суратларда

Galaxy A70 ва Galaxy A20e смартфонлари ҳам энди йилига фақат икки марта янгиланиш қабул қиладиган бўлди.

Galaxy A20e ва Galaxy A70 смартфонлари Samsung'нинг 2019 йил қабул қилинган тизим янгиланишлари сиёсатига кўра, ҳар чоракда янгиланиш қабул қилиши керак эди. Galaxy A7x қурилмаларига ойлик янгиланишлар келмаган — смартфонлар фақат ҳар уч ойда апдейт қабул қилган.

Galaxy A70 ва Galaxy A20e тақдим қилинган вақтидан бошлаб камида тўрт йил давомида тизим янгиланишларини қабул қилиши назарда тутилган. Ҳар иккала смартфон ҳам 2019 йил май ойида тақдим қилинган, яъни Samsung уларни йилига фақат иккита янгиланиш билан таъминлашга қарор қилган айни дамда смартфонлар атиги икки ёшда холос.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S смартфонлари: энг ёмонидан энг яхшисигача

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!